

Бу Украина терма жамоаси тарихидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубият бўлди. Украинлар бунгача фақат 4 та гол ўтказиб мағлуб бўлганди холос. Жумладан, Украина терма жамоасига 4 та гол уриб ютганлар қуйидаги жамоалар эди: Испания (2 марта), Хорватия, Чехия, Словакия, Франция, Руминия ва Германия.
Франция терма жамоаси эса 2014 йилдан бери илк бор 7 та гол урди. 2014 йилда французлар Ямайка термасини 8:0 ҳисобида ютганди.



