Томиясу узоқ муддатга сафдан чиқди. Артета буни тасдиқлади
06 дек 2023 23:16
Янгиликлар
Томиясу узоқ муддатга сафдан чиқди. Артета буни тасдиқлади
Ҳимоячи оёқ мушакларидан жиддий жароҳат олди.
"Арсенал" клуби ҳимоячиси Такехиро Томиясу жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда "тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета маълум қилди.
Ҳимоячи 2 декабрь куни ўтказилган "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда жароҳат олганди. У 79-дақиқада алмаштирилганди.
"Биз текширув ўтказдик, жавоблар унчалик ҳам яхши эмас. Томиясуда оёқ мушаклари жароҳати, у узоқ вақт майдонга туша олмайди", -дейди Микель Артета.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар