Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”

Iskandarov Abdulaziz
6 дек 2025
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичи қуръаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Уч ранглилар” Сенегал, Норвегия ва қитъалар ўртасидаги плей-офф ғолиби (Ироқ/Боливия/Суринам) билан “I” гуруҳида тўқнаш келади.

"Бу кучли ва жуда сифатли гуруҳ. Охирги рақибни ҳали билмаймиз, аммо Сенегал ва Норвегиянинг ўзиёқ гуруҳни энг қийинлардан бирига айлантиряпти, агар энг қийини бўлмаса, албатта. Бу Жаҳон чемпионати — биз нимани кутган бўлсак, шу бўлди. Бугун айрим саволларга жавоб олдик: учта рақибдан иккитасини билдик, ўйин саналарини ҳам, аммо ўйинлар қайси шаҳарда ўтиши ҳали аниқ эмас, гарчи қайси ҳудудда ўйнашимизни билиб турибмиз.

Қуръадан олдинги маросим? Бу Америка услубидаги томоша бўлди — ҳақиқий шоу. Ҳар бир мамлакатнинг ўз маданияти бор. Биз мослашамиз, лекин ким рақиб бўлишини тушуниш учун бироз вақт талаб этилди (кулади). Маросим анча узоқ давом этди", — деб ёзади RMC Sport Дешамнинг сўзларини.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: RMC Sport