Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”
06 дек 2025 08:30
Янгиликлар
Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг Жаҳон чемпионати–2026да қатнашиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
"Унинг ўзи қарор қилади — у ерда бўладими ёки йўқ. Қандай қарор қабул қилса ҳам, биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳамма нарса яхши кетяпти, аммо олти ой — жуда катта вақт. Умид қиламизки, у ўзи ва терма жамоа учун энг тўғри қарорни қабул қилади", — дея Скалонининг сўзларини Жанлука Ди Марцио ўз сайтида келтирди.
Аргентина ЖЧ–2026 мусобақасида “J” гуруҳига тушган. Бу ерда рақиблар — Австрия, Жазоир ва Иордания.
Жаҳон чемпионати 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади
Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"
Полиция Винисиусга банан отган мухлисни қидирмоқда
Фикрлар