

"Барселона" бундан бир неча дақиқа олдин "Вильярреал"ни 5:1 ҳисобида таслим этди. Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген эса биринчи бўлимда тиззасидан жароҳат олди. Уни замбилда майдондан олиб чиқишди ва Иньяки Пенья майдонга туширилди.
"Барселона" Ла Лигада 6та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган ҳолда турнир жадвалини бошқармоқда.




