

26 ёшли аргентиналик футболчи 10-дақиқада ҳисобни очган ҳужумчи Жулиано Симеонега голли узатма етказиб берди.
"У яхши ўйин ўтказди. Жулианога берган ҳал қилувчи пасидан ташқари, яна учта ҳужумда фаол иштирок этди. Иккинчи бўлимда эса унда ажойиб вазият бўлди: аввалига тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлашга уринди, сўнгра Баэнага қанотдан узатма берди. Шундай экан, биз яна нимани талаб қилишимиз мумкин?
Барчамиз у ўша голни уришини истардик, лекин биз уни кутамиз. У жуда керак, чунки агар кўзлаган мақсадимизга етмоқчи бўлсак, бизга албатта керак бўлади, акс ҳолда у ергача етиб бора олмаймиз. Унинг ичига кириб ололмайман, аммо тўлиқ ишончимиздан фойдаланмоқда", – деди аргентиналик мутахассис матбуот анжуманида.
Бундан олдин Альварес "Барселона"га ўтиш истаги борлиги ҳақида гапирганди ва каталонияликлар ҳам ёзги трансфер ойнасида уни сотиб олишдан манфаатдор бўлган, аммо "Атлетико" футболчини қўйиб юборишдан бош тортган.
Альварес 2026/27 йилги мавсум 12 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.



