Тен Хаг Роналдунинг кетиши ҳақида: "Криш энди тарих. Биз олдинга қараб ҳаракат қилмоқчимиз"
07 дек 2022 18:23
Янгиликлар
Тен Хаг Роналдунинг кетиши ҳақида: "Криш энди тарих. Биз олдинга қараб ҳаракат қилмоқчимиз"
Эрик тен Хаг ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши ҳақида фикр билдириб ўтди.
"У клубни тарк этди, бу энди тарих. Бор эътиборимизиз олдинга ҳаракат қилишга қаратилган.
Жамоани қайта қуриш ва ўйин услубини ўзгартириш вақт талаб қилади. Топ-футболда бунга йўл қўйиб бўлмайди. Рақиблар зарба учун қулай фурсатни кутади ва бу юз берди.
Биз жуда қисқа вақт ичида вазиятга мослашишимизга тўғри келди. Назаримда, жамоа буни ажойиб равишда уддалади. Менталитет ўзгарди ва мавсум давомида ўйинимиз ҳам ўзгарди. Ўйлашимча биз ўсишга эришдик ва танлаган йўлимизда давом этишимиз зарур", – деди "Манчестер Юнайтед" устози MUTV"га берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар