UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14"Ҳумо" хоккейчиси футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади  1 18:45Омар Моманидан карикатура: Роналду Люксембургдаги стадионни картошка экиладиган майдонга ўхшатди  4 18:24Фаластин терма жамоасининг ўйиндан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9 18:20"Бавария" Гвардиолани қайтариш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда янги президент гапирди  4 18:17Мирко Йеличич: “Айрим футболчилар мавсум давомида дам олишмаган”  8 18:01Жалолиддин Машарипов Фаластин билан ўйиндан олдин мухлисларга мурожаат қилди  29 17:52Ўзбекистон - Фаластин баҳсидан олдинги матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8 17:34Терри Агуэронинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган  7 17:19Собиқ бунёдкорчилар ва кўзойнакдаги Абрамов. Ўзбекистон МТЖ машғулотидан фотогалерея  24 17:05"Реал" собиқ бош мураббийи АПЛда ишлашни хоҳламоқда  2 16:56Фаластин бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйиндан олдин бизни битта савол қийнамоқда..."  49 16:39Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:37Olamsport: Яна бир ўзбек боксчиси проф рингга ўтмоқда, МакГрегорнинг машғулоти ва бошқа хабарлар  0 16:35"Барселона" А Сериядаги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 16:07Карикатура: Криштиану Роналду Али Даининг рекордига яқинлашмоқда  5

Суюнов: "Ўзбекистон Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак" Янгиликлар

Суюнов: "Ўзбекистон Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов Сингапурга қарши баҳсдан (3:1) сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Дастлаб Сингапурга қарши ўйин ҳақида фикр билдирсангиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак. Лекин бугун бироз қийин бўлди, чунки Сингапур яхши ўйин намойиш этди. Бундан ташқари бу ерда намлик даражаси жуда юқори экан.

- Сингапур "Миллий стадиони"даги атмосфера ҳақида нима дея оласиз?

- Рақибимизнинг стадиони чиройли экан. Мухлислари ҳам ўзига хос. Сингапурлик ишқибозлар худди европаликлар каби қўшиқлар билан ўз терма жамоасини қўллаб турди. Лекин барибир бизнинг мухлисларга етмайди.

- Ўзбекистон терма жамоаси гол ўтказиб юборган вазиятда нима бўлди?

- Биринчи бўлимнинг сўнгги сониялари ўтаётганди. Ҳаммамиз биринчи бўлим тугади деб ўйлаб, бироз эҳтиёткорликни йўқотдик. Шуни натижасида гол қўйиб юбордик. Аввалига тўпга чиқмоқчи эдим, бироқ тўпга ета олишим аниқ бўлмагани туфайли дарвозада қолдим. Дарвозанинг нариги бурчаги томон ҳаракат қила бошладим, чунки рақиб қайси бурчакка зарба беришини билмайсиз. Гол урган футболчи ҳаракатим йўналишига қарши зарба берди, бор кучим билан сакрадим, бироқ тўпга бироз қўлим етмай қолди.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

+9   
16 окт 16:59:00
Muhammadnazar Andijon.
Gavdasi blan yaxshi tosadi tajribali lekin reaksiyasi pasroq nazarimda wuni ustida iwlaw kere
+9   
16 окт 16:52:32
Oqsoqol
Ҳечқиси йўқ, Элдор. Ўйинларда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Лекин Саудия билан ўйинларда, кейинги босқичда гол ўтказма. Сенга ишонамиз, ука!
+8   
16 окт 17:35:10
Akush
Хотиржамликка берилмасдан, хуштак чалингунча жанг килиш керак. ХАР ДОИМ
+6   
16 окт 17:26:03
UzBekistanTEAMFCc
Нафақат ютиш хар эхтимолга қарши тўплар нисбатини хам яхшилаб олиш керак.
+5   
16 окт 17:10:24
Mourinho-Specialone
100% кошиламан гапига!! Биз группада Лидер болишимиз шарт Саудияхам биз учун хеч нарса ишонаверинглар бу гурухдан 1-чи ориндан чикишимиз аник!! Насиб худо хохласа ЖЧ 2022 борамиз!!
+5   
16 окт 16:58:28
Mil.bar.liv.dort.
Maqsad JCH mi raqib tanlamasdan lyuboyini urish kere. Qachongacha kareya,eron yaponlardan kiyingi orinda turamiz??
+5   
16 окт 16:50:33
Bobur
тўгри рақиб бош билан зарба берганда йўналиш қайси тарафга бўлишини билиб бўлмайди
+4   
16 окт 16:50:58
MonZA
Суюнов: "Ўзбекистон Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак" тугри гап
+3   
16 окт 17:35:28
match1
элдор суюнов оддий гол утказиб юбормокда, машарипов маймунини уйнатиб бошлади абрамов дарров захирага олди абрамов хозирча карашлар тугри сайфиев куркмай элдорга туп ошириб бермокда икки уйинда буён машарипов унга туп ошириш урнига тупни оркага пас бериб юбормокда машарипов элдорга умуман бошига туп оширмаяпди ,
+2   
16 окт 18:29:27
AC Milan
0-0 булиб турганда 100%лик голдан куткардику Суюнов, агарда кайтармаганида хисоб бошкача буларди, Реакцияси хамма нарсаси жойида Узбекистонда №1 вратар, бизни дарвозамизга урилган голга Тухтахужаев позициясини бериб куйди гол шундан кетди
+2   
16 окт 17:44:03
Равшанбек-ота
Уларнинг мухлисларига кура , барибир бизнинг мухлислар яхши ! Тугри айтаяпсан Элдор !
+1   
17 окт 01:01:40
Pakhtakor_fans 95
Равшан878 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакора уйинларига копрок тушсанг. Хатоларини курасан. Шота банкага тузлаб койди.Биринчи Фалистин билан болган уйинни кордингми?Иккта голдан биттасини олса боларди.Яна бир бор бизада вратарь проблемаси бор.Суюнов клуб уровенидаги кипер.Мен учун Игнатий 1.
Oka shpta bankaga mihlamadi jarohati bor edi shundan toliq qutulmaguncha tushurmadi mana endi asosiy tarkibda sz aytga nesterov davrida zor bolgan hozir emas. Ine nesterovni hatolarida kereli oyinlada yutqazganmza
+1   
16 окт 20:49:51
Faz Kom
Вальдемар Антон нима булди?Нега хеч ким шу болани термага жалб килиш билан шугулланмаяпти?
+1   
16 окт 19:07:28
AC Milan
Muhammad Rahmatillaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар кечаги ўйинда Уткир Юсупов турганида дарвозада гол ўтказмас эди
Utkir Yusupov golni qaytarardimi, kechagi uyinda Suyunovdan boshqa qaysi vratar tursa yutqazardik, Yusupov 3 talar gol yerdi, 2 moment busa ham
   
17 окт 18:50:37
Masala
Фаластинничи......?..элдор
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг