UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Финал-2021. "Пахтакор" - "Насаф" (матнли трансляция)  22 15:40АПЛнинг икки клуби "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:37Финал. "Пахтакор" ва "Насаф"нинг стадионга келишидан қайноқ ГАЛЕРЕЯ  5 15:17Хави: "Френки де Йонг сотилмайди. У "Вильярреал"га қарши ажойиб ўйнади"  0 15:03Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 15:00Ўзбекистон Кубоги-2021. "Динамо" стадиони финалга тайёр  11 14:52Финал-2021. "Пахтакор" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  36 14:51Карикатура: "Манчестер Юнайтед" vs "Арсенал"  5 14:39Финал. "Пахтакор" ва "Насаф"нинг кийиниш хонасидан эксклюзив кадрлар ГАЛЕРЕЯ  4 14:23Ла Лига. "Атлетико" "Мальорка"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Феликс қайтди, Карраско эса қайдномада эмас  0 14:00Штрубер "Манчестер Юнайтед"да Рангникнинг штабига кириши мумкин  0 13:37Пеллегрини: "Бетис" ўйинчиларига "Барселона"ни ютмоқчилигимизни айтдим"  3 13:16Шерзод Насруллаев: "Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"  2 12:51"Кўчадаги камера" Самарқандда: Финалда ким ютади?   19 12:49Ўзбекистон кубоги. Финалда автогол урган футболчиларни биласизми?  10

Суперлига. "Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


ЛОКОМОТИВ – АНДИЖОН - 2:2
17 октябрь 2021 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Рустам Чориев
Назоратчи: Рашид Айтеков
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистент: Тимур Галеев
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 46, - 1:0 (Ислом Рашидхонов). Фарҳод Соҳибжонов 77, - 1:1. Азизбек Амонов 82, - 2:1 (Диёржон Туропов). Павел Забелин 90+4, - 2:2 (Азамат Исроилов).

"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов, 3. Ислом Қобилов (22.Самуэль Опе, 46), 5. Кахи Махарадзе, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Азизбек Амонов (45.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 85), 17. Санжар Қодирқулов, 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 27. Ислом Рашидхонов (10.Марат Бикмаев, 71), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (19.Жасур Жалолиддинов, 46), 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёржон Туропов.
Захира: 43.Шоҳруҳ Исоқов, 4. Дилшод Комилов, 7. Садриддин Абдуллаев, 54.Игорь Чикризов, 94.Хуршидбек Мухторов.

"Андижон": 1. Элдор Адҳамов, 2. Сардор Ҳурсандов, 3.Азамат Исроилов, 4. Усмонали Исмоналиев, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 9. Павел Забелин, 14. Василий Совпел, 18.Абдуғани Камолов (7. Шерзод Ғуломжонов, 84), 26. Муҳаммадкарим Тоиров (8. Бахтиёр Қосимов, 55), 49. Пламен Димов, 70. Диёр Рахимқулов (17. Фарҳод Соҳибжонов, 55).
Захира: 44. Асилбек Аманов, 6. Иброҳим Отахонов, 10. Владислав Василев, 25.Исломбек Маматказин, 28. Абдурахмон Комилов, 77. Хуршид Убайдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов 44, Жасур Жалолиддинов 62, Павел Забелин 90+4.

ЯНГИЛАШ


90+6. Учрашув якунланди. "Локомотив" - "Андижон" 2:2

90+4. Огоҳлантириш. "Андижон". Павел Забелин

90+4. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ДАҲШАТ! ПАВЕЛ ЗАБЕЛИН! 2:2. Азамат Исроиловнинг ҳаводан узатган тўпини Забелин боши билан дарвозага йўллади! 






90+1. Хавфли вазият! Абдухолиқов бирга бир вазиятда зарба берди, ноаниқ

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

89. ЗАРБААА! Марат Бикмаевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Элдор Адҳамов қайтарди.

85. Ўзгариш. "Локомотив". Азизбек Амонов ўрнига Нурмуҳаммад Тошпўлатов

84. Ўзгариш. "Андижон". Камолов ўрнига Ғуломжонов тушди

82. ГООООООООООООООООЛ! Азизбек Амонов 2:1. Чап қанотдан Туропов тўпни ҳаводан узатди, Амонов боши билан гол урди. 






81. ЗАРБААААААААА! Элдор Адҳамовдан ажойиб сейв! Шерзод Файзиевнинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин Адҳамов ўзини кўрсатди!



77. ГООООООООООООООООООЛ! СУПЕРГОЛ! Фарҳод Соҳибжонов 1:1. Уч нафар рақибни алдаб гол урди Соҳибжонов! 




75. "Андижон" кўпроқ ҳужум қилмоқда ва гол уришга уринмоқда

71. Ўзгариш. "Локомотив". Рашидхонов ўрнига Бикмаев тушди

69. ЗАРБААА! Павел Забелин боши билан зарба берди, бироз ноаниқ!

68. ЗАРБА! Махарадзе боши билан дарвозага ноаниқ зарба йўллади

68. ЗАРБАА! Кахи Махарадзенинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Адҳамов тўпни қайтарди

65. ЗАРБААААА! Ғуломҳайдар Ғуломовнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Адҳамов тўпни қайтарди! 

62. Огоҳлантириш. "Локомотив". Жасур Жалолиддинов



55. Ўзгаришлар. "Андижон". Муҳаммадкарим Тоиров ва Диёр Рахимқулов ўрнига майдонга Фарход Соҳибжонов ва Бахтиёр Қосимов тушди.

46. ГООООООООООООООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов 1:0. Чап қанотдан Рашидхонов узатган тўпни Абдухолиқов боши билан дарвозага йўллади. 




46. Ўзгаришлар. "Локомотив". Қобилов ва Муҳаммадиев ўрнига Опе ва Жалолиддинов тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+1. ЗАРБА! Махарадзе боши билан зарба берди, ноаниқ

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

44. Огоҳлантириш. "Локомотив". Санжар Қодирқулов

44. Бош ҳакам VAR ни кўриб пенальтини бекор қилди




41. ПЕНАЛЬТИ! Бош ҳакам "Андижон" дарвозаси томон пенальти белгилади. Тоиров Қодирқуловни йиқитди

30. УХХХ! Ғуломов тўпни Абдухолиқовга узатди, Темурхўжа нозик ҳаракат билан Қодирқуловни бирга бир вазиятга чиқарди, аммо ҳимоячи Санжарга зарба беришга йўл қўймади!





24. ЗАРБА! Диёр Туроповнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Элдор Адҳамов қайтарди

21. ЗАРБА! Азизбек Омонов дарвоза томон пас аралаш зарба йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади

18. ЗАРБААААА! Азизбек Амонов жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ!

15. ЗАРБААААААААА! Қодирқулов бирга бир вазиятда зарба берди, Адҳамовдан сейв. Бу вазиятда Қодируловга Амонов ажойиб тарзда тўп узатганди

13. Муҳаммадкарим Тоиров жарима майдончаси ташқарисидан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Зарбани Илёсов эгаллаб олди.

3. ГОООООООООООООООЛ! Азамат Исроилов гол уришга эришган эди, аммо қанот ҳаками футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топди ва гол инобатга олинмади!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+8   
17 окт 19:12:12
Jaxongir Ismoilov
АНДИЖОН ФУТБОЛЧИЛАРИ ГАП ЙУК АЙНИКСА ДАРВОЗАБОН ЭЛДОР АДХАМОВГА БУФФОН БУЛИБ КЕТДИ ХУРМАТЛИ КАТАНЕЦ МАНА САНГА ТЕРМАГА ДАРВОЗАБОН
+7   
17 окт 16:36:05
NavBars
Andijonga omad! Jamoani super ligada qolishini xohlaymiz. Andijonni joyi Super ligada!
(Navbahor muxlisi)
+7   
17 окт 16:25:05
Рахматилло Исманов
Андижон кандай булмасин очко олиши шарт. Омад!
+6   
17 окт 17:47:02
Арсенал 14
Mana penaltini bekor qilsa ham bõlarkanu, tõğri qaror va haqli sariq semulyatsiya uchun. Ikkala jamoaga ham omad, kuchlisi ğalaba qozonsin
+6   
17 окт 16:26:10
KhaDJii ФК ПахтакоР
Толька Победа Андижон!
+5   
17 окт 18:58:46
Нефтчи_МЮ
Maladec Andijon! Keyingi yili SuperLigada Vodiy derbiylarini ko'ramiz. Andijonga omad Xudo xohlasa qoladi SuperLigada
+5   
17 окт 17:46:53
shuhrat eshbutaev
Sudya gap yoq hamma oyin haqqoniy bolganda uzbekiston j ch davno chiqan bolardi kechagidaqa maddoh sudyalarni dep orqada qolyapmiz
+5   
17 окт 16:58:01
Пахтакор 1972
Андижонга омад,бугун Тошкендан галаба билан кайтинглар ва супер лигада колинглар чунки бизни Пахтакор ни сизлар ва Кукон 1912 юта олди холос бу йил,агар сизлар супер лигадан тушиб кетсанглар ким ютади бизни Пахтакор ни.Омад Андижонга.
+5   
17 окт 16:24:16
AДХАМБОЙ
Bugun Andijonga omad yor bo'lsin.Super ligada qolsin inshoolloh.Namangandan qo'llaymiz.Olg'a Vodiyimiz jamoalari
+4   
17 окт 19:01:26
F/C Andijon
Андижон баракалла!!!!!!!!!! Забелин Забелин Забелин молодец!!!!!!!!! Уйин учун рахмат Андижон!!!!! Галабага тенг дуранг!!!!!!!! Омад сенга Андижон!!!!!!!
+4   
17 окт 18:54:35
шухратбек88
Respect Андижон!!!! Қойил.
+4   
17 окт 17:35:00
Elyorbek (Man. City)
Andijonga omad.Keyingi yili ham Superligada o'ynasin.Andijondan g'alaba kutib qolamiz.(Andijonlik muxlis).
+4   
17 окт 16:44:02
FREND UZBEKISTAN
Andijon Navbahor Neftchi umuman vodiyda muhlislik Alo darjada ammo shunga yarasha jamoa shakillantirsh kerakda chempionlik uchun kurashadigan OCHL uchun kurashadigan jamoalar kerak vodiyga to'g'ri bazida Navbahor muhlislari biroz oshirib yuboradi ammo bu ham jamosini sevganidan hurmad bilan: SURXON muxlisi.
+3   
17 окт 19:08:09
Шерзод Даданов
Андижон маладец. Галабага тенг дурранг булди. Чиройли уйин учун иккала жамоага рахмат.
+3   
17 окт 19:01:54
Ali7279
Андижон жамоасига коил узи тузик курук футболчи лекин ажойиб уйин курсатди тоза уйин булди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика