Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"
26 июн 2025 22:59
Янгиликлар
Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"
Суперлиганинг 14-тури доирасида "Хоразм"га қарши ўйиндан кейин "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.
"Асосийси, бу ўйин мухлисларга маъқул келди. Сўнгги сониялар барчани ҳаяжонда ушлаб турди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин сўнгги сонияларгача ғалабани илиб кетмасак, бу ачинарли ҳолат бўларди. Йигитларга ғалабага ишонишди ва сўнгги дақиқаларгача рақибни босим остида ушлашди. Учинчи голни ура олишди. Барибир бизда муаммолар кўп. Ишлашда давом этишимиз керак. Бундай голларни ўтказиб юбормаслигимиз керак. Қийналган бўлсак-да, сўнгги дақиқаларда уч очкони илиб кетдик", - деди Максим Шацких.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар