"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?

Iskandarov Abdulaziz
26 июн 2025, 08:44
Максим Шацких бошчилигидаги "Андижон" жамоаси бугун Суперлиганинг 14-турида "Хоразм" меҳмони бўлади.

"Хоразм" ва "Андижон" жамоалари ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионати доирасида (Про-лига учрашувларисиз) 16 марта тўқнаш келишган. Устунлик "бургутлар" томонида — андижонликлар 8 бор ғалаба қозонган бўлса, урганчликлар 4 марта зафар қучган. Қолган 4 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

"Андижон" охирги маротаба рақибини меҳмонда 2006 йилги мавсумда таслим қилган (3:0). Жамоалар Суперлигада 15 йилдан сўнг яна тўқнаш келишмоқда. 

Маълумот учун, учрашув Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида 20:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia