Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"

Aslanov Jasurbek
2 июл 2025, 18:50
Тибо Куртуа Трент Александер-Арнолднинг зарба ва узатма техникасини мақтади.

"Реал"нинг ҳимоячиси КЖЧ 1/8 финалида "Ювентус"га қарши ўйинда (1:0) Гонсало Гарсияга голли узатма берди.


"Трент бу турнирда аллақачон бир неча голли узатма бериши мумкин эди. Машғулотларда унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бутунлай бошқа даражада. Менимча, мен ҳеч қачон бундай зарба ва узатма техникасига эга бирон-бир ўйинчини кўрмаганман.


Дарвозабон учун у баъзан шунчаки даҳшат. Трент доимо ҳушёр бўлишга мажбур қилади ва тўпни қайтариш учун ўзингни бутунлай беришга ундайди. У бизни кучлироқ қилади", – деди "Реал" дарвозабони.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN