Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди

Administrator
2 июл 2025
Шартнома 5 йилга тузилди.

"Атлетико Мадрид" "Вильярреал"дан Алекс Баэнани ўз сафига қўшиб олди.

23 ёшли қанотчи "матрасчилар" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Трансфер суммаси 45 миллион евро, қўшимча 5 миллион евро эса бонус сифатида бўлиши маълум қилинди.

Баэна Ла Лиганинг ўтган мавсумида 32 та ўйинда 7 та гол урди ва 9 та голли узатма берди.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia