
Opta суперкомпьютери турнирнинг қолган қисми учун 10 минг симуляция ўтказди. Ушбу симуляциялар асосида жамоаларнинг кубокни қўлга киритиш имкониятлари ҳисобланди.
Биринчи ўринни "Челси" эгаллади, унинг турнирда ғалаба қозониш эҳтимоли 26,8%. Иккинчи ўринда ПСЖ, учинчи ўринда эса "Реал".
Тўлиқ рейтинг қуйидагича:
1. "Челси" – 26,8%
2. ПСЖ – 24,9%
3. "Реал" – 16,9%
4. "Бавария" – 14,8%
5. "Боруссия" – 7,6%
6. "Ал Ҳилол" – 4,3%
7. "Палмейрас" – 3%
8. "Флуминенсе" – 1,55%