UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  13 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  18 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  27 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 14-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши дарвозабони – Шукрон Йўлдошев ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" бу тур ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилиб, 6:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу ғалаба қўлга киритилишида мезбонлар посбони Йўлдошевнинг ўрни катта. У учрашув мобайнида, бир қатор вазиятларда жамоасини голлардан асраб қолди. Шундай қилиб, Шукрон Йўлдошев Championat.asia талқинида 14-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда нейтрал майдонда "Сўғдиёна"ни иродали тарзда мағлуб этди - 3:2. Учрашув давомида Жиззах клуби 2:0 ҳисобида олдинда эди, бироқ "қалдирғочлар" устози захирадан майдонга туширган футболчилари ёрдамида камбэк амалга оширишди. Шу тариқа, Илёс Зейтуллаев Championat.asia талқинига кўра кетма-кет иккинчи бор турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси – Русланбек Жиянов ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" бу тур "Машъал"ни йирик ҳисобда (6:0) таслим қилишида Русланбек Жиянов катта роль ўйнади. Футболчи гол уришдан ташқари учта голли узатмани амалга оширди. "Лочинлар" қанот футболчиси кучли рақобатда Championat.asia талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Икром Алибоев ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу турда Навоийда "Қизилқум" майдонида дуранг ўйнади - 1:1. Баҳснинг 68-дақиқасида фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Икром Алибоев узоқ масофадан кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди ва супергол муаллифига айланди. Шундай қилиб, Алибоев Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика