UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  8 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  26 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Суперлига. 7-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 7-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Пахтакор" бу турда Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Тошкентлар посбони шу куни яхши ўйнади ва рақибларнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди. Агар Қувватов бўлмаганида "Насаф" ғалаба қозониб кетиши ҳам мумкин эди. "Пахтакор" посбони Санжар Қувватов championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

АГМК бу тур Олмалиқда "Сўғдиёна"ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Қосимов АГМК бош мураббийи сифатида илк бор "Сўғдиёна"ни таслим қилди. Жиззах клуби бу мавсумдаги илк мағлубиятни айнан шу ўйинда қабул қилиб олди. Championat.asia сайти талқинига кўра, 7-турнинг энг яхши мураббийи Миржалол Қосимов бўлди.

Бу турда "Динамо" ярим ҳимоячиси, Шоҳмалик Комилов "Олимпик" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди.  ВИДЕОНИ КЎРИШ

АГМК ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсов "Сўғдиёна"га қарши баҳсда жуда фаол ўйнади ва иккита гол урилишида қатнашди. Айнан унинг тўп узатишидан кейин Гадоев ғалаба голини урди. Шу тариқа, Хуршид Ғиёсов championat.asia талқинига кўра 7-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика