UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  32 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  6 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

Славче Войнески: "Биз иккинчи бўлимда бирлашиб, керакли натижага эришдик" Янгиликлар

Славче Войнески: "Биз иккинчи бўлимда бирлашиб, керакли натижага эришдик"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Славче Войнески фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин ҳақида фикрларингиз

- Биз учун қийин ўйин бўлди. Ҳаво ҳарорати жуда юқори эди. Бу айниқса биринчи бўлимда сезилди. Шу билан бирга? таркибдаги аксарият футболчилар терма жамоалардан келиб қўшилишган эди. Бу ўйинга тайёрланиш учун 2-3 кун вақт бўлди. Бунинг таъсирида биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олмадик. Биз иккинчи бўлимда бирлашиб, керакли натижага эришдик. Нима хоҳлашимизни жуда яхши биламиз. Иккита гол киритдик. Мезбонларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар бизга деярли бўш ҳудудлар қолдиришмади.

- Суюнов ва Хаджиевда дисквалификация бор эди. Оливер Шаркич ва Алижоновларнинг қайдномада йўқлигига сабаб нима эди?

- Бу биз учун йўқотиш эди. Улар асосий таркиб ўйинчилари. Шаркичда жароҳат бор эди. Оливер бу жароҳатни "Олимпик"ка қарши ўйинда орттириб олганди. Умид қиламанки, Шаркич биринчи давранинг сўнгги ўйинига қадар сафга қайтади. Аммо биз ҳали ҳам докторлар хулосасини кутмоқдамиз. Алижоновда ҳам жароҳат бор. У терма жамоадаги охирги ўйиндан олдин жароҳат олди. Алижоновнинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда. 

- "Қизилқум" ҳақида нима дея оласиз?

- "Қизилқум" жуда яхши жамоа экан. Улар майдонда нима қилиш кераклигини яхши билишади. Биринчи таймда ажойиб прессинг амалга оширишди. Буни уларнинг мураббийига ҳам айтдим. Иккинчи бўлимда эса уларда жисмоний ҳолат бўйича камчиликлар борлиги билиниб қолди. Биринчи бўлим иккинчисидан катта фарқ қилди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика