Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди
01 дек 2025 16:23
Янгиликлар
Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди
"Реал" вингери Винисиус Жуниор ватандоши Неймардан маслаҳат олди.
25 ёшли футболчининг "қироллик клуби"даги келажаги ноаниқлигича қолмоқда: миш-мишларга кўра, икки томон янги шартнома бўйича келиша олмаяпти, бразилиялик футболчи шу туфайли мавсум тугаганидан кейин сотилиши мумкин.
"Diario AS" хабарига кўра, Неймар Винисиусни унинг хатосини такрорламасликка ва "Реал" билан шартномасини узайтиришга чақирган.
Хато Неймарнинг "Барселона"дан кетиши билан боғлиқ бўлиб, кейинчалик у бундан жуда афсусланган. Юлдуз ҳужумчи рекорд даражадаги 222 миллион евро эвазига ПСЖга ўтганди.
Винисиуснинг Испания гранди билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар