Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"
01 дек 13:58
Янгиликлар
Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"
Мойзес Кайседо биринчи бўлим охирида майдондан четлатилганига қарамай, "Челси" Премьер-лига етакчиси "Арсенал" билан дуранг ўйнади (1:1).
"Бошиданоқ, вазият қанчалик оғир эканлигини ҳис қилиш мумкин эди. Ҳар бир яккакураш, ҳар бир ҳаракатга тўлиқ куч сарфланди, ўйин жуда қисқа вақтларга бўлинганди. 10 кишига қарши бошқача ўйин кутгандик. Бизнинг режамиз бор эди, иккинчи бўлимда унга амал қилдик, кейин улар жарима зарбасини амалга ошириб, гол уришди. Шундан сўнг ўйин жуда қийинлашди.
Умуман олганда, агар сиз 45 дақиқа давомида ўн киши билан ўйнаган рақибга қарши ғалаба қозона олмасангиз, ҳафсалангиз пир бўлиши керак деб ўйлайман. Бироқ қандай ҳафтани ўтказганимизни биласиз ва улар қийин рақиб эди.
Ўйинчилар бор кучларини сарфлашди. Улар илгари ҳеч қачон бундай ўйнашмаган, шунинг учун биз бу синергияни яратишимиз керак эди. Ўйиндан олдин кўп нарса содир бўлди. Жамоанинг кайфияти яхши. Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик. Умуман, бу ижобий ҳафта бўлди", – деди Артета.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар