Акмал Рустамов: "Келаси йил кучлилар орасида бўлишни хоҳлаймиз"
29 ноя 2025 21:49
Янгиликлар
Акмал Рустамов: "Келаси йил кучлилар орасида бўлишни хоҳлаймиз"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Аввало барчани чемпионат якуни билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, "Шўртан"га қарши осон баҳс кечмаслигини билардик. Кимдир бугун "Қизилқум"га осон бўлади деб ўйлаган бўлса адашди. Мен кийим алмаштириш хонасида футболчиларга ҳам айтдим. Ўйлашимча, дуранг ўйинга мос бўлди. Йил давомида бизни қўллаб турган клубимиз раҳбарияти ва мухлисларга катта раҳмат айтаман. Насиб қилса, келаси йил янада кучайиб қайтамиз.
- "Қизилқум" бу мавсум вазифани бажарди: жамоа Суперлигада яхши ўйин кўрсатди. Шу ҳақда гапириб ўтсангиз.
- Ярим йил шу жамоада ишлаган бўлсам, шуни айтишим керак, биз бир оила бўла олдик. Шундай бўлдики, мағлубиятсиз сериямиз 9тага етди. Лекин муаммолар ҳам таъсир қилди: жароҳатлар, карточкалар. Мавсумни 9-ўринда якунладик ва буни ижобий натижа дея оламан. Мураббийлар штаби қўлдан келганча меҳнат қилдик. Худо хоҳласа, ишлашда давом этиб кейинги йил янада юқори ўринларга ҳаракат қиламиз.
- "Қизилқум" номдор таркибга эга эмас, аммо жамоангизда шижоат кўринди. Ушбу таркиб сақлаб қолинадими?
- Биз мавжуд таркибни олиб қолишга ҳамда янги футболчиларни қўшиб олишга ҳаракат қиламиз. Беш нафарча янги футболчи олиш ниятимиз бор. Келаси йил кучлилар орасида бўлишни хоҳлаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар