"Шўртан" Тошкентда кимлар билан ўйнашни аниқлаб олди
12 янв 2014 14:26
Янгиликлар
"Шўртан" Тошкентда кимлар билан ўйнашни аниқлаб олди
Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган “Шўртан” жамоаси дастлабки машғулотларни айни пайтда Ғузорда ўтказмоқда.
Мазкур жараён 24 январь кунидан эътиборан пойтахтга кўчади. Тошкентдаги тайёргарлик босқичининг дастлабкиси 7 февралга қадар бўлиши кўзда тутилган. Раҳбарият билан ўзаро келишилган ҳолда мураббийлар штаби томонидан бу давр мобайнида бир қатор жамоалар билан синов-назорат учрашувларини ўтказиш режаси ҳам ишлаб чиқилган. Аввал хабар берганимиздек, ғузорликларнинг бу йилги мақсадлари яна мамлакатимиз футболининг Олий лигасига қайтиш. Шу боис тайёргарлик режаси пухта ва жиддий асосда тузилган.
Пойтахтда ташкиллаштириладиган йиғин давомида ўтказиладиган учрашувлардаги спарринг рақибларнинг барчаси Олий лига вакиллари эканлиги юқоридаги фикрларимизга яққол мисол бўла олади. Жумладан,ўтказиладиган ўйинларда “Пахтакор”, “Бухоро”, “Локомотив”, “Металлург”, “Сўғдиёна” каби жамоалар “Шўртан”га қарши майдонга чиқади. Айниқса, пойтахт “темирйўлчилари” учун ғузорликлар билан кечадиган баҳс Осиё Чемпионалар Лигаси саралаш учрашувидан олдин сўнгги ва муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
“Шўртан” футболчиларига 7-10 февраль куналари қисқа танаффус берилади. 11-24 февраль кунлари оралиғида эса Мухтор Қурбонов шогирдлари Тошкентдаги иккинчи тайёргарлик босқичига киришишади. Бу давр ҳам “Шўртан” учун муҳим палла ҳисобланади ва шунинг учун ҳам ўртоқлик синов учрашувлари режага кўра давом эттирилади. Ўз ўрнида ҳар йили мавсум арафасида анъанавий тарзда ўтказиладиган Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси турнирида ғузорликларнинг иштирок этиши маълум бўлди. Бу ҳақда жамоа раҳбарияти (бош директор Облаёр Расулов) клуб матбуот хизматига расман хабар берди.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Фикрлар