UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  0 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  2 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  2 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  7 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  25

Ширер Вернерга маслаҳат берди Янгиликлар

Ширер Вернерга маслаҳат берди

Англия футболи афсонаси Алан Ширер “Челси” форварди Тимо Вернер ҳақида гапирди.

“Вернернинг ўрнида бўлганимда, “Челси” ҳар пенальти ишлаганда уни тепиш учун интилган бўлардим. Бу аввалги формага қайтиш учун яхши имкониятдир. Тўпни тўрда кўриш ўзгача роҳат бағишлайди. Тезда ўзингни ярим метр баландда ҳис этасан.

Шунингдек, машқлардаги меҳнатни икки баравар кўпайтирардим. Кимдир дарвоза ортида туришини ва тўпни менга пастлатиб узатишини сўрардим. Ўзим эса дарвозадан 5-6 метр узоқликда жойлашган бўлардим ва шунчаки уни бўш дарвозага тепган бўлардим. Бу жуда оддий кўриниши мумкин, аммо ўзимга бўлган ишончни ошириш учун буни қайта-қайта қилардим. Кейин эса дарвозабон билан ишлардим, асосий таркиб кипери бунга рози бўлмасди, шу туфайли ёшлар жамоасидан кимнидир олиб, ишлашда давом этардим”, дейди Ширер.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика