UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  16 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  2 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  34 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Шавкат Абдухўжаев: "Бош мураббийимиз йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилаяпмиз" Янгиликлар

Шавкат Абдухўжаев: "Бош мураббийимиз йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилаяпмиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало Қўқон аҳлини ғалаба билан табриклайман. Тўғри оғир ўйин бўлди. Ўтган ўйинда "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида ютиб туриб якунда 3:3 дуранг қайд этгандик. Балки шунинг ҳам таъсири бўлгандир. Хатолар кўп, хатоларни бартараф этиш бўйича ишлаймиз. Ўйлаган комбинацияларимиз тўлиқ амалга ошмади, бунга майдоннинг холати ҳам озроқ таъсирини кўрсатди. Яна бир бор Қўқон аҳлини ғалаба билан табриклайман.

- Ҳужумлар кўп, вазиятларни якунлашда муаммолар кўзга ташланаяпти. Гол ҳам стандарт вазиятдан киритилди. Бу борада қайсидир футболчиларга эътирозингиз борми?

- Тўғри, вазиятлардан фойдаланишда камчиликларимиз бор. Машғулотларда бу борада ишлаймиз. Йигитлар бугун борларини бериб охиригача ҳаракат қилишди, бизда ҳеч бир футболчига эътироз йўқ.

- Даврон Файзиевнинг айни дамда жамоа билан бирга эмаслиги сизга нисбатан босимни юзага келтирмайдими?

- Даврон Файзиевнинг оналари бетоб, шу боисдан ҳозир биз билан бирга эмас. Илоҳим, тезроқ соғайиб кетсинлар, узоқ умр тилаймиз. Бош мураббийимиз йўқлигини билинтирмасдан ишлашга ҳаракат қилаяпмиз. Биз бир жамоамиз, жамоавий ҳаракат қилнган холда қийинчиликларни енгиб ўтамиз.

- "Қўқон-1912" Суперлига йўлланмасини мақсад қилган. Бу йўлда қайси жамоаларни асосий рақобатчи сифатида кўраяпсиз?

- Барча футбол мухлислари яхши тушуниб туришибди, "Динамо" ва "Локомотив" Суперлига йўлланмаси учун асосий даъвогарлардан ҳисобланишади. Шунингдек, "Машъал"нинг таркиби ҳам ёмон эмас. Улар ҳам кейинги ўйинларда анчагина рақобат яратиб бера олишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика