"Шальке" "Барселона" футболчисини 2 йилга ижарага олади

Mirjalol Normatov
25 авг 2019, 17:25
"Bild" хабарига кўра, Германиянинг "Шальке" клуби "Барселона" футболчиси Хуан Мирандани ўз сафига қўшиб олади.

"Барселона" ўз футболчисини икки йилга текинга ижарага беради. "Шальке" футболчи учун курашда "Аталанта", "Марсель" ва "Ювентус" каби жамоаларни ортда қолдирди.

19 ёшли Миранда "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у "Барселона Б" жамоаси таркибида 30 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.

Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild