UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  3 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  11 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  97 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  77 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  88 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1090 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3

Севимли устозидан тактика сирларини ўрганиш учун жонини хавф остига қўйган Гвардиола Янгиликлар

Севимли устозидан тактика сирларини ўрганиш учун жонини хавф остига қўйган Гвардиола

Футбол тактикаси сирларини ўрганиш учун гиёҳвандлик моддаларини сотиш билан шуғулланадиган шаҳар марказида яшаган буюк мураббий ҳақида.

2000 йиллар бошларида Мексиканинг Кульякан шаҳарчаси, Калифорния кўрфазига яқин жой, гиёҳвандфуруш Хоакин Гусманнинг жиноий ҳаракатлари марказига айланди. Гусманнинг кўп нарсага қодирлиги у ердаги аҳоли ҳаётини остин-устун қилиб юборди — улар ҳамма нарсадан қўрқиб, қуёш ботганидан сўнг кўчага чиқмас эдилар.

Мексика оммавий ахборот воситаларида ҳар куни Кульяканда содир бўлган жиноятлар ҳақида янгиликлар чоп этилар эди: талончилик, зўравонлик, қотиллик. 2006 йил эса барчаси авжига чиқди − ҳокимият мамлакат ичидаги тартибсизликлардан чарчаб, Кульяканга федерал кучлар юборди. Ўн йиллик отишма ва ҳибсга олишлар ҳам бу тартибсизликларга барҳам беролмади. Ҳаттоки, бугунги кунда Кульяканни аслида ким бошқараётгани номаълум — ҳокимият, ҳарбийлар ёки гиёҳвандфурушлар?!

Айнан шундай шароитда мураббий-Гвардиола пайдо бўлди.

Барчасини Хуан Мануэль Лильо ҳал қилган

Уни кимлигини билиш шарт: Гвардиола Мексикага боришига Лильо сабабчи бўлган.

Хуан Лильо ҳеч қачон профессионал футболчи бўлмаган. Бироқ 1985 йилда у Испания тарихидаги энг ёш мураббий бўлган. Лильо тўртинчи дивизионда ўйнайдиган клуб "Толозо"ни ўз назоратига олганида, эндигина 20 ёшга тўлганди. Орадан олти йил ўтиб, лавозими ошди ва учинчи дивизион — Леоннинг "Культураль Леонес" клубига ўтди. Лильо "Культураль"да илк бор 4-2-3-1 схемасидан фойдаланди ва тактикалар тарихига ўз исмини ёзиб қўйди.

Хуан Лильони "4-2-3-1" моделининг асосчиси деб ҳисоблашади. Испания журналистлари агар футбол штамплари ҳақида ноўрин савол берилса, уни интервьюни тўхтатиб қўядиган мураббий сифатида эслаб қолишган. Лильонинг уйдаги кутубхонасида ўнг мингга яқин китоб сақланади. 80-йилларда у "Барселона" ҳамда Испанияни Европа қиролларига айлантирган услубни яратди.

Гвардиола ҳамда Лильо 1996 йилда танишган. Ўшанда Гвардиола "Барса" сафида тўп тепар, Хуан эса биринчи лигага чиқиб, "Овьедо"нинг хўжайини бўлиб улгурган эди. Жамоа барча тактик усуллардан фойдаланди ва жуда моҳирона ўйин намойиш этди. Ўйинга бўлган бундай муносабат Гвардиолани ҳайратлантирди ва у "ўзгача мураббий" билан яқиндан танишишни истади.

"У билан узоқ суҳбатлашдик, унга бизнинг услубимиз жуда ёққанини айтди, — ёдга олади Лильо. − Кейин эса доим хабарлашиб турадиган бўлдик". Ўшанда Гвардиола Лильонинг фикрларидан бирини миясига сингдириб олган: баъзи пайтларда ғалабадан кўра, мағлубият мураббийга кўпроқ фойда келтиради.

Ўртадаги алоқани сақлаб қолишга урунишларига қарамай, Лильо ва Гвардиола орадан 9 йил ўтиб учрашишга муваффақ бўлдилар — 2005 йилда. Ўша пайтда Пепнинг Қатар клуби "Аль-Ахли" билан шартномаси муддати ўз ниҳоясига етган, Лильо эса Кульяканнинг "Дорадос де Синаола" клубидан таклиф олганди. У рози бўлган ва орадан 3 ой ўтиб Гвардиолага қўнғироқ қилиб — фаолиятини давом эттириш (Қатардаги ўйинидан сўнг Пеп футболчилик фаолиятиг нуқта қўймоқчи эканини маълум қилганди) ҳамда Мексикада бирга ишлашга кўндирган.

Гвардиола доимо Лильони энг яқин инсонларидан бири деб ҳисоблаган ва ундан нимадир ўрганишига кўзи етган. Пеп кўп ўйлаб ўтирмай, самолетга чиқди ва Мексикага учиб борди. 2005 йил декабрда эса "Дорадос" сафида тўп тепишни бошлади.

Пеп клуб қарзлардан қутилишида ёрдам берди, маҳаллий аҳоли билан кўп суҳбатлашди ҳамда жуда кўп китоб ўқиди

35 ёшли Гвардиола "Люцерна" меҳмонхонасига жойлашди. У Кульяканга жойлашиб олганидан сўнг, оиласи ҳам Мексикага кўчиб келди. Шаҳар гиёҳвандлик маркази экани уларни қўрқита олмади — Пеп дарҳол тан соқчи ёллади. Мексикадаги озодлик ва уни кўпчилик танимаслиги у учун қувонарли эди. Тунда Кульякан кўчаларида ўғрилар изғиб юриши ҳақидаги гап-сўзлар ҳам Гвардиолани чўчитмасди: тунги бар ва ресторанлар ёпилгунга қадар у ўша ерда вақтини ўтказарди.


"Миро" кафесида Гвардиола ичимлик ичар ва соатлаб китоб ўқиб ўтирарди. "Ла Кочинита дель Медио"га эса қисқичбақа ёки энчилада (мексикаликларнинг миллий таоми) танаввул қилиш учун кирарди.

"Ла Кочинита" хўжайини Хосе Луис Брокамонтес ҳалигача Пеп билан бирга тушилган суратларни сақлаб қўйган ва у ҳақида шундай илиқ фикрлар билдиради: "Қачонлардир бу ерда Хосеп Гвардиола оқватлангани учун, буни билган одамлар, деярли ҳар куни бизнинг кафеда меҳмон бўлиб кетишади".


Агар Пеп "Ла Кочинита"га Хуан Лильо билан бирга келадиган бўлса, у ҳолда энг охирги бўлиб кафедан чиқардилар — футбол ва тактика ҳақида тинимсиз суҳбатлашардилар. Бракомонтеснинг айтишича, Пеп ҳеч қачон машҳурлиги билан мақтанмасди. У бирор таом қандай тайёрланганига кўпроқ қизиқарди. У ёқтирмайдиган нарса фақат таомга аччиқ қўшилмаслиги эди. Сабаби ачччиқ нарсаларни ёмон кўрарди.

Мексика томон саёҳат Пеп эволюциясининг бир босқичи эди. Расман у ўйинчи бўлса-да, аммо аслида Лильонинг ёрдамчиси эди. Эътиборлиси шундаки, пулдан кўра билим Гвардиолани кўпроқ қизиқтирарди. 2006 йил бошларида клуб касодга учрашдан аранг қутилиб қолди, лекин инфраструктура билан боғлиқ муаммолар бор эди. Лильо баъзида машиналар тураргоҳида машқ қиларди. Амио энг ёмони кийиниш ва ювиниш хонаси йўқлиги эди.

"Дорадос"нинг яна бир муаммоларидан бири маош масаласи эди — ойликни кечиктириб беришар ёки умуман бермай қўйишарди. Бу айниқса ойига 5-6 песо ишлаб топадиган ходимларга қийинчилик туғдирарди. Гвардиола уларни қўллаб-қувватлаш учун икки куннинг бирида ҳайдовчиси Элисеога ичига 3 песо солинган конверт берар ва у пулларни энг кам маош оладиган ходимларга тарқатарди. Умумий ҳисоблаганда, Пеп ҳар ой клубга 45 минг песо бериб турарди.

Ҳайдовчининг айтишича, Гвардиола куни билан ишласа-да, китоб ўқиш учун албатта вақт ажратарди. Элисео ҳар куни хўжайинига Мексика футбол журналларининг 3та сонини олиб келаркан. Пеп Мексикадан кетар чоғида Элисео 3 қути журнал йиғиб, Пепга бериб юборган экан. Гвардиоланинг саҳийлигидан "Дорадос" клубидагиларнинг бошлари осмонга етарди, бироқ бу асосий муаммога ижобий таъсир кўрсата олмади: ойлигини вақтида олмаган футболчилар машғулотга уй кийимларида келарди — шу йўл билан норозиликларини билдирганлар. Аммо улар билан биргаликда Пеп ҳам жанжаллашган — пул учун эмас, балки адолат учун!

Гвардиола ўйин пайти кўрсатмалар берар ва ҳар бир ўйинчи билан алоҳида суҳбатлашарди

Гвардиола "Аль-Ахли"да эканидаёқ мураббий бўлишга қарор қилганди. Лильо унинг қобилияти ва нимага қодирлигини сезганди. Эҳтимол, шу сабабли, Гвардиола уни энг кучли мураббийлардан бири ва устози деб билгандир. Пеп учун Лильо аслида Йохан Круиффдан кам эмаслигини айтган.

"Дорадос" машғулотларида Гвардиоланинг қўлидан қора блокнот тушмасди: унда Хуан айтган барча машқ ҳамда кўрсатмалар ёзилганди. Гвардиоланинг ўзи футболчиларга майдон бўйлаб ҳаракатланиш ва бўш жойни тўлдириш тамойилларини тушунтирарди.

Агар Гвардиола рўйхатга киритилмаса, Лильо уни ёнига чақириб, Пепнинг мураббийлик билимларини оширарди. Испаниялик мураббийлар ўриндиғидан футболчиларга кўрсатмалар бериб турарди. Улар биргаликда ажойиб ишлардилар: кундузи Гвардиола навбатдаги рақиб жамоа ҳақида маълумот берар, кечаси эса у Лильо билан тактика борасида суҳбатлашарди.

Журналист Гилем Балаге Пеп ва Хуан ўртасидаги суҳбатни Гвардиоланинг автобиографиясида тўлиқ ёзган: "Кечки овқатдан сўнг, эртасига уларнинг режалаштирилган машғулотлари борлигига қарамай, Гвардиола ва Лильо тонггача "буюк ўйин" тактикаси устида бош қотирдилар. Улар ўртасидаги муносабат ҳақида сўз борганида, Пеп унга ҳар қандай вазиятда ҳам суяниш мумкинлиги, ҳоҳ телефон орқали бўлсин ҳоҳ юзма-юз, Лильо доим ёрдамга шай экани ҳақида алоҳида таъкидлаган. Эътиборлиси шундаки, Пеп ҳеч қачон ким биландир бунчалик узоқ суҳбатлашмаган". 

Шу билан параллел равишда Пеп ўзини муаллиф сифатида ҳам синаб кўрди — у "El Pais" нашрининг таҳлилий рукнига мақолалар бериб тура бошлади.

Футболчи-мураббий сифатида Гвардиола иложи борича ўйинчиларга ёрдам беришга ҳаракат қилди. Бунга энг ёрқин мисол — форвард Себастьян Абреу билан бир неча соатлик суҳбат. Гвардиола унга қаерда ўйнаш ва қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунтирди. Қолаверса, у Абреу тўпни нотўғри қабул қилаётгани ва ноаниқ етказиб бераётганини пайқади:

− Сен ҳар сафар тўпни шу тарзда қабул қилиб, 3 секундни йўқотяпсан, − ғазабланди Гвардиола.

− Йўқ, йўқотмаяпман, − инкон қилди Себастьян.

− Яхши, у ҳолда шу ерда кечгача қоламиз. Ромариога шу нарсани ўргатдим, сени ҳам шунга мажбур қила оламан.

Ярим тун бўлганида Абреу рози бўлди.

"Дорадос"нинг бошқа бир ўйинчисига, аргентиналик Анхель Моралес, Гвардиола идеал гол қандай бўлишини тушунтирди: "Тўп жамоа ўйинчиларнинг барчасидан ўтиши керак. Дарвозабондан тортиб, ҳужумчигача, ҳар бири ҳеч бўлмаганда бир марта тўпга тегиб ўтиши лозим".

Моралес эса бунинг иложи йўқ деб, пас бериб ўйнашдан бош тортган: "Мен аргентиналикман. Шу сабабли, тўп билан кўпроқ ўйнашни, финтлар қилишни хуш кўраман".

Орадан уч йил ўтиб Моралес Уругвай чемпионатида ўйнади ва фаолиятининг оғир пайтларида Гвардиоланинг маслаҳатларини ёдга олди. Пеп бизни пас беришга мажбур қиларди. Аммо шу билан ўйинни сезиларли даражада ижобий томонга ўзгартирди, − дейди Моралес.

Лильо Мексикада келишилган ўйинлар ҳақида айтганидан сўнг уларнинг тарихи якунланди. Ундан кейин улар рақиб мураббийлар сифатида тўқнаш келишди

Шунингдек, Гвардиола мунтазам ўз устида ишлар, билмаганларини ўрганарди – у Мексикада ўрганиб олинган тактик "кароматлар" у билан клубдан-клубга кўчиб юради. Мана иккита мисол.

Биринчиси – дарвозабонни майдондаги футболчи сифатида ишлатиш. Муҳим жиҳат – оёқлар билан ҳам бемалол тўпни етказиб бериш (Вальдес, Нойер, Браво, Эдерсон). Агар дарвозабон ҳам исталган вақтда тўп оширишларга, комбинацияга қўшила олса: бу ҳужумнинг аввалидан жамоага устунлик беради. Сабаби ҳужумни ташкиллаштиришда 10 эмас, 11 футболчи иштирок этади.

Иккинчиси – таянч ярим ҳимоячисининг марказий ҳимоячилар билан бир чизиққа қайтиши (Бускетс, Мартинез, Алонсо, Фернандиньо). Бу фокус икки ҳужумчи билан ўйнайдиган рақибларга қарши, улар юқори босимдан фойдаланганда айниқса фойда беради. Таянч ярим ҳимоячиси тўпни ошириш учун қўшимча вариант ҳосил қилади (прессинга қарамай, бўш футболчи топилади) ва босимдан осонлик билан чиқиб кетилади.

Гвардиола Лильо билан кундалик суҳбатларни қўшимча маълумот олиш манбаасига айлантириб олади. Айнан Хуан Гвардиолага футболчиларни майдонда тўғри жойлаштиришни ўргатди, ҳимоя ва ҳужумдагиларни ажратиб бўлмаслиги ва жамоа тўпни олдириб қўйгани ҳамоноқ курашга киришиши зарурлигини тушунтирди. Айнан шунинг учун Пеп жамоалари нафақат тўп билан муомала қилишни, (Круиффнинг таъсири бўлган албатта) балки дарҳол прессингга киришишни ҳам билади.

"Биз тўпни ўзида сақлашга ҳаракат қиладиган, яхши ташкиллашган жамоа эдик. Ўзимизнинг ўйин услубимиз бор эди ва молиявий имкониятларимиз чекланганлигига қарамай, исталган рақибни енга олардик", − ёдга олади Рауль Канеда, Лильонинг "Дорадос"даги ёрдамчиси.

Гвардиоланинг бугун бутун дунё биладиган ўйин услуби асли Мексикада шакллана бошлаган. Таркибдаги футболчилардан келиб чиқиб, майда деталлар ўзгариши мумкин, лекин тўпга эгалик қилиш ва ҳужумга бўлган эътибор ҳеч қачон ўзгармайди. Бугунги кунда ҳам унинг ўйин услубини қораловчилар етарлича топилади. Айниқса "Барса"далигида томошабинлар Уни "бундай ўйин бизга керак эмас, кўйнимизни оздириб юборяпсан" қабилидаги "ширин сўзлар" билан сийлашарди.

Мексика термаси собиқ устози Рикардо Лавольпе бу усул ҳақида тушунтириш бериб ўтади. Унинг айтишича, кўп сонли тўп оширишлар Гвардиола қўллаётган усулнинг энг муҳим жиҳатларидан бири:

"Дарвозабон тўпни ўйинга киритишда, пасдан марказий ҳимоячига бериши, у энг яқин шеригига тўпни ошириши, кейин қанот ҳимоячиси, таянч зона вакиллари... Буларнинг барчаси шунчаки тўпни у ёқдан бу ёққа олиб юриш эмас, мақсад тўп ярим ҳимоячиларга етиб борганда футболчилар сони бўйича устунликка эришиш".

"Дорадос"да бир йил ҳам ишлаб улгурмай Гвардиола ва Лильо жамоани тарк этишади. Муаммолар 2006 йил ёзда бошланди: интервьюларининг бирида Лильо келишилган ўйинлар мавзусини кўтарди. У "Сан-Луис" жамоаси (Televisa медиаконгломератига тегишли) бир неча марта ўзидан сезиларли даражада кучли клубларни жуда шубҳали енгиб қўйгани ҳақида гапирди. Қизиғи, мағлуб бўлган топ жамоалар ҳам "Televisa"га тегишли эди.

Маҳаллий ОАВ бир зумда Лильо сўзларидан катта медиа-жанжал учун фойдаланди. Ўша йилнинг июлида эса "Дорадос" олий лигани тарк этди ва шу билан барчаси якун топди. 

Кейинги учрашув 2010 йил кузида содир бўлди. 20 ноябрь куни Пеп қўл остидаги "Барса" Лильо бошқараётган “Альмерия”ни яксон этди – 8:0. Ўша куннинг ўзида "Альмерия" раҳбарияти мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатишди. Устозидан ўзиб кетган шогирд деб шуни айтишса керак. Лекин у сабабли Лильонинг ишсиз қолиши... Бироз ачинарли ҳол.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика