UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Майкл Кэррикнинг илк қарори: "Манчестер Юнайтед" икки футболчини ижарадан қайтарди  0 13:05Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  56 12:47"Ал Иттиҳод" Мессини исталган шартлар асосида сафига қўшиб олишга тайёр  0 12:26"Насаф" ОЧЛ чорак финалида Австралия жамоаси билан тўқнаш келади  2 11:42Расман: "Қизилқум" грузиялик ҳимоячини таркибга қўшиб олди  1 11:21Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогидан олдинги охирги йиғинини бошлади  0 10:53Sofascore. Ғаниев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:26Бугун “Насаф” Осиё чемпионлар лигаси чорак финал босқичидаги рақибини билиб олади  2 09:59"Динамо"ни яна бир футболчиси жамоа билан хайрлашди  0 09:32Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўтказган икки нафар футболчи ОКМК йиғинига қўшилди  2 09:06«Реал» Арбелоани дебют ўйиндан кейин ишдан бўшатиш ҳақида ўйламоқда — The Touchline  20 08:39"Насаф" Анталияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  14 08:10"Динамо" "Андижон"нинг асосий футболчиларидан бирини сотиб олди  7 07:38Сегунда жамоасига мағлуб бўлган Арбелоа нималар деди?  9 07:00Африка Миллатлар кубоги. Иккинчи финалчи маълум  6

Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди? Янгиликлар

Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?

2025 йилги Суперлига мавсуми нафақат ёрқин ўйинлар, балки дарвозабонлар ўртасидаги ўта кескин рақобат билан ҳам эсда қолди.

Ҳар бир клубнинг умумий натижаси, ўйин услуби ва муваффақиятида дарвозабонларнинг роли катта бўлди. Кимдир қуруқ ўйин, кимдир сейвлар, яна кимдир бошқа кўрсаткичларда энг яхши бўлди. Қуйида шу ҳақида сўз боради.

Қуруқ ўйинлар бўйича мутлақ етакчи

Владимир Назаров бу мавсумда жамоаси таркибида 22 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг 15 тасини гол ўтказмасдан якунлади. Бу — Суперлига-2025 учун мутлақ рекорд кўрсаткич. Назаровнинг барқарор ўйини, жарима майдонидаги ҳукмронлиги ва хавфли зарбаларни қайтаришдаги мукаммал реакцияси "Пахтакор"нинг муваффақиятида муҳим роль ўйнади. 

Унинг асосий рақиби, "Нефтчи" дарвозабони Ботирали Эргашев 26 та ўйинда 14 та қуруқ ўйин билан мавсумни якунлади. Бу ҳам юқори кўрсаткич, аммо Назаровнинг самарадорлиги рақобатни бир қадамга ортда қолдирди.

Умуман гол ўтказмаганлар

Мавсум мобайнида икки дарвозабон гол ўтказмаган ҳолда майдонни тарк этди:

Никита Шевченко ("Пахтакор") — 2 та ўйин, 33 дақиқа ва 100% натижа

Муҳаммад Убайдуллаев (ОКМК) — 1 ўйин, 23 дақиқа, 100% натижа.

Улар асосий посбон эмас, аммо майдонга тушганида ўзларини ишончли томондан намоён қила олди.

Энг кам гол ўтказганлар (ўйин нисбатига кўра)

Ўтказган ўйинларига кўра, гол ўтказиш статистикасида энг яхши кўрсаткични "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов қайд этган — 29 та ўйинда 22 гол. Аммо ушбу рақамлар Неъматовнинг мавсум давомидаги барқарорлиги ҳақида тўлиқ тасаввур бермайди: мавсум ўртасидаги бир қатор ўйинлардаги хатолар унинг умумий баҳосини тушириб юборди. Бошқа томондан, Неъматовнинг терма жамоада ўзини кўрсатганини ҳам эътироф этишимиз жоиз. Лекин гап Суперлига ҳақида борар экан, статистикадаги рақамлар ижобий бўлса-да, мавсумнинг умумий манзарасида Неъматов энг муносиб посбон даражасига даъвогар эмас.

Қолган дарвозабонлар орасида:

Азизхон Исақов ("Қўқон-1912") — 29 ўйин, 37 гол.

Санжар Қувватов ("Қизилқум") — 28 ўйин, 37 гол.

"Қўқон-1912" посбони бу йил ҳақиқатдан ҳам ўсишга эришди. У мавсум давомида бир нечта ўйинларда муқаррар голлардан қутқариб қолди. Олдинда плей-офф ўйинлари бор. Бу ўйинларда ҳам у ўзини кўрсатса, шубҳасиз жамоасининг энг яхши футболчиси сифатида мавсумни якунлайди.

Сейвлар бўйича қаҳрамонлар

Сейвлар рейтингида эса мутлақ етакчи ҳам аниқ:

Шоҳрух Эшбўтаев ("Шўртан") — 28 ўйинда 121 та сейв

Ундан кейин:

Азизхон Исақов ("Қўқон-1912") — 109 та сейв.

Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор") — 19 ўйинда 76 сейв.

Гарчи "Шўртан" элитани тарк этган бўлсада, Эшбўтаев энг кўп сейвни амалга оширганлар орасида биринчи бўлди. Яна бир факт, бу йил дарвозага белгиланган пенальтиларни қайтаришда Эшбўтаев етакчиликни ҳеч кимга бермади. У ўзига йўналтирилган 4 та пенальтидан 3 тасини қайтарди.

Хулоса

2025 йилги Суперлига мавсуми дарвозабонлар учун ўта рақобатли кечди. Қуруқ ўйинлар, сейвлар ва ўтказилган голлар статистикасини таҳлил қилганда, бир ном бошқалардан очиқ-ойдин ажралиб чиқди. "Пахтакор" посбони Владимир Назаров ўзининг 15 та қуруқ ўйини, барқарор ишончли ҳаракатлари ва жамоасига қўшган улкан ҳиссаси билан мавсумнинг энг яхши дарвозабони сифатида муносиб равишда етакчи бўлди.

Бошқа дарвозабонлар ўртасида ҳам ёрқин чиқишлар кўп бўлди, айниқса, Шоҳрух Эшбўтаевнинг рекорд даражадаги сейвлари, Исақовнинг қутқарувчи ролини бажариши ва Ботирали Эргашевнинг барқарор ўйини эътиборга молик бўлди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика