“Сўғдиёна”ни яна бир дарвозабон тарк этди

Narzulla Saydullayev
10 июл 2017, 21:44
“Сўғдиёна” посбони Шохрух Эшбўтаев эркин агент сифатида жамоани тарк этди.

Эндиликда у ўзига янги жамоа қидирмоқда. Шохрух Эшбўтаев  21 ёшда бўлиб,олий лиганинг энг ёш дарвозабонларидан бири. У бир неча сайт талқинларига кўра рамзий терма жамоа таркибига  киритилган эди. Жамоанинг бир нечта ўйинларда жамоа ғалабасига  ўз ҳиссасини қўшган. “Сўғдиёна” жамоаси Шохрух Эшбўтаевнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз  ва меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Олдинроқ жамоа посбони Сарвар Каримов ҳам жамоадан кетганди. Айни пайтда "Сўғдиёна" йиғинида Ширинбой Абдуллаев ва Музаффар Абдуллаев каби дарвозабонлар иштирок этишмоқда.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia