UZ

Сўнгги янгиликлар

03:45Саудия Арабистони чемпионати. Сенсация қайд этилмади, "Ал Қодисия", "Ал Таавун" ва "Ал Ҳилол" ғалабага эришди  0 03:24Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди  82 03:20А Серия. "Рома" ва "Милан"да ғалаба  0 03:00Африка кубоги. Сенегал экстра таймлардан сўнг Марокашни енгиб, бош совринга эга чиқди, Диас 90+24 дақиқада пенальтидан гол ура олмади  33 02:44Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 19 январдан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 00:13АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида "Эвертон"га мағлуб бўлди ва иккинчи ўринга чиқиб олиш имкониятини бой берди  5 23:14“Динамо” уругвайлик Бразилни ўз сафига қўшиб олди. У Ўзбекистон чемпионатидаги илк уругвайлик футболчига айланди  4 23:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди  17 22:13Ла Лига. Серлотнинг голи "Атлетико"га Мадридда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  1 22:07Бельгия Про лига. "Антверпен" меҳмонда чемпионат аутсайдерига мағлуб бўлди, Ўринбоев узоқ муддатдан сўнг қайдномага киритилди  7 21:39Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” Сербия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:58БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади  3 20:32"Қизилқум" Тошкентда қирғиз жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  2 20:20Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  4 19:06"Ман Сити" Эчеверрини мавсум охиригача "Жирона"га ижарага берди. Хавбекнинг "Байер"даги ижара муддати муддатидан олдин тўхтатилди  2

Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"

ЖЧ-2026 қуръаси бутун футбол оммасининг диққат марказида турибди.

Айниқса, илк бор иштирок этадиган жамоалар, шу жумладан, Ўзбекистон учун бу янада қизиқарли жараён. Тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров қуръа олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Жаҳон чемпионати қуръаси олдидан қандайдир кутилмалар кутиш нотўғри деб ўйлайман. Саватчаларга эътибор берадиган бўлсак, биринчи саватчадан топ-жамоалардан бири билан тўқнаш келамиз. Мундиалда кучсиз жамоа бўлмайди. Лекин терма жамоамиз ким билан ўйнаса ҳам, майдонда шунчаки тўп тепмайди, чунки бизда ҳам охирги йилларда яхши ижрочилар етишиб чиқмоқда. Абдуқодир Ҳусановни айтамизми, Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев. Остон Ўрунов спорт формасини сақлаб турса, у ҳам ўзини кўрсатади. Ўтган ФИФА кунларидаги Миср билан ўйинимиздан келиб чиқсак, исталган жамоа билан ўйнай олишимиз мумкин. Одатда тахмин қилишни ёқтирмайман. Ким тушса ҳам ўйнашимиз керак. Умид қиламанки, терма жамоамиз муносиб натижа қайд этади. Қуръадан сўнг эса рақиблар ҳақида фикр билдириш мумкин", – деди Равшан Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, маросим бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
05 дек 18:59:42
Тохир Гайибов
Сани ишинг бумасин,узингникини эпла,илмилик.
   
05 дек 15:04:31
Бахтиёр Ашуров
Тўғри фикир билтирибдилар!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика