UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  17 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  7 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  9 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  4 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   7 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  18 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  3 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  5

Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади? Янгиликлар

Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?

Бугун Тошкент вақти билан 22:00 да Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади.

АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган "The Kennedy Center" мажмусида бўлиб ўтадиган катта тадбир давомида Ўзбекистон терма жамоаси қайси гуруҳга тушиши ва кимлар рақиб бўлишини билиб оламиз.

Жаҳон чемпионати қуръаси жаҳон чемпионати ўйинлари каби катта воқеа ҳисобланади. Дунё бўйлаб миллиарддан зиёд аҳоли ушбу маросимни интиқлик билан кутмоқда. Юртимизда ҳам миллионлаб мухлислар қуръа натижаларини кутаётгани бор гап. Балки аввалги қуръаларда бу қадар катта сабрсизлик бўлмагандир, лекин эндиликда бошқача нигоҳ билан қарши оламиз. Чунки тарихда биринчи бор Ўзбекистон делегацияси ҳам қуръа жараёнида иштирок этади ва келаси йил бўлиб ўтадиган мундиалда миллий терма жамоамиз ҳам тўп тепади.



Иштирокчилар кенгайди

Тарихда биринчи марта Жаҳон чемпионатида ўйнайдиган жамоалар сони 16 тага оширилиб, 32 тадан 48 тага етказилди. Бу ҳам дунё футболи учун катта воқелик бўлди. Ҳозирги пайтга келиб мундиалга чиққан 42 та терма жамоа номи маълум (бугун шу жамоалар вакиллари қуръада иштирок этади) бўлиб, қолган 6та жамоа номи келаси йилнинг март ойида аниқ бўлади.


Қуръага кимлар таклиф қилинган?

Айтиб ўтганимиздек, ҳозирги пайтга келиб 48 та жамоадан 42 таси маълум ва Жаҳон чемпионатига чиққан ҳар бир юртнинг футболга алоқадор катта делегацияси АҚШдаги тадбирга таклиф қилинган. Бугунги қуръада иштирок этадиган жамоалар қуйидагилардан иборат.

Мусобақа мезбонлари: АҚШ, Канада, Мексика.

Осиё: Австралия, Эрон, Япония, Иордания, Жанубий Корея, Қатар, Саудия Арабистони, Ўзбекистон.

Африка: Жазоир, Кабо Верде, Кот-Д'Ивуар, Миср, Гана, Марокаш, Сенегал, ЖАР, Тунис.

КОНКАКАФ: Кюрасао, Гаити, Панама.

Жанубий Америка: Аргентина, Бразилия, Колумбия, Эквадор, Парагвай, Уругвай. 

Океания: Янги Зеландия.

Европа: Австрия, Бельгия, Хорватия, Англия, Франция, Германия, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Шотландия, Испания, Швейцария.


Қолган олтита жамоа

ЖЧ-2026 да иштирок этадиган 48 та жамоадан 6 таси ҳали маълум эмас. Шундан тўрттаси келаси йил баҳорда ўтказиладиган УЕФА плей-офф баҳсларидан сўнг маълум бўлади. Плей-офф баҳсларида 16 та терма жамоа қатнашади: Албания, Босния ва Герцеговина, Чехия, Дания, Италия, Косова, Шимолий Ирландия, Шимолий Македония, Польша, Ирландия, Руминия, Словакия, Швеция, Туркия, Украина ва Уэльс.

Қолган иккита жамоа номи қитъалараро плей-офф ўйинларидан сўнг аниқ бўлади. Халқаро плей-офф учрашувларида 6 та жамоа иштирок этади: Боливия, Конго, Ироқ, Ямайка, Янги Каледония ва Суринам.


Қуръа ва саватлар

Жаҳон чемпионатида 48 та жамоанинг иштирок этиши ўз-ўзидан ўйинлар сони кўпайишига олиб келади. Келаси йилнинг 11 июнида старт олиб, 19 июлга қадар давом этадиган мундиалда мухлислар жами 104 та учрашув гувоҳи бўлишади.

Бугун бўлиб ўтадиган қуръа жараёнидан олдин терма жамоалар 4та саватга ажратиб чиқилган. Шуни айтиб ўтиш лозим, мусобақанинг учта мезбони автомат тарзда гуруҳлардан жой олган: Мексика - A1, Канада - B1, АҚШ - D1.

Саватларнинг тўлиқ кўриниши қуйидагича:

1-сават: АҚШ, Мексика, Канада, Испания, Аргентина, Франция, Англия, Бразилия, Португалия, Нидерландия, Бельгия, Германия.

2-сават: Хорватия, Марокаш, Колумбия, Уругвай, Швейцария, Япония, Сенегал, Эрон, Жанубий Корея, Эквадор, Австрия, Австралия.

3-сават: Норвегия, Панама, Миср, Жазоир, Шотландия, Парагвай, Тунис, Кот-Д'Ивуар, ЎЗБЕКИСТОН, Қатар, Саудия Арабистони, Жанубий Африка Республикаси.

4-сават: Иордания, Кабо Верде, Гана, Кюрасао, Гаити, Янги Зеландия, Европа плей-офф A, B, C, D, Халқаро плей-офф 1 ва 2.

Мусобақа форматига кўра, 48 та терма жамоа тўрттадан 12 гуруҳга бўлинади. Гуруҳлар Aдан Lгача бўлади. Гуруҳ ўйинлари якунига етгач, 1-2 ўринлар билан биргаликда энг яхши 3-ўрин эгаларидан 8 таси - жами 32та жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бу дегани биринчи босқичдан сўнг фақат 16 та жамоа ортга қайтади.


Қуръа қандай бўлади?

Энди энг асосий масалага келсак. Қуръа тартибига кўра, ҳар бир саватдан навбати билан тўлиқ жамоалар олинади. Жаҳон чемпионатининг учала мезбони қайси гуруҳларга тушиши маълум эканини юқорида келтириб ўтдик. Катта турнирлар олдидан ФИФАнинг асосий ёзилмаган қоидаси бор ва доим шунга амал қилиб келади: яъни, битта қитъа вакилларини бир гуруҳга туширмаслик. Фақат Европа бундан мустасно бўлиб, УЕФАга 16 та ўрин берилган.

Бугунги қуръа маросимида АҚШ кўк рангли шар, Мексика яшил, Канада эса қизил рангли шарда бўлади. Қолган барча шарлар оқ рангда бўлади. Мусобақага бўлган қизиқишни ошириш мақсадида ФИФА рейтингдаги энг кучли тўртта жамоани қарама-қарши сеткага қўяди. Бу дегани Испания ва Аргентина ҳамда Франция ва Англия токи финалга қадар бир-бирига тўқнаш келмайди.

Қуръа аввалига мезбон жамоаларни учта гуруҳга ажратиб, 1-саватдаги жамоаларни гуруҳларга бўлиш билан бошланади. 1-саватдаги жамоалар тўлиқ гуруҳларга жойлаштирилгач, кейин 2-саватга ўтилади. Худди шу тартибда 3 ва 4-саватларга навбат келади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-саватдан жой олгани учун бизга шу саватдаги жамоалар рақиб бўлмайди. Шунингдек, иккинчи саватдан Япония, Жанубий Корея, Эрон каби қитъадошларимиз ҳам тушмаслиги аниқ. Бу дегани бошқа қитъа вакиллари бизга рақиб бўлади. Гуруҳда кимлар рақиб бўлишини истаганча башорат қилишингиз мумкин.


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+3   
05 дек 11:48:45
Ibratbek Khajiev
Kanada
Avstriya
O'zbekiston
Yangi Zelandiya yoki Kobo Verde
Keyingi bosqichda bo'lajak jahon chempioni bilan o'ynab uyga qaytamiz
+2   
05 дек 12:56:21
Ibratbek Khajiev
Haqiqat-2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мазги шуни ёзаман диб тургандим, мазги улгуриб колибсиз)))
Oktabrdan beri shuni xohliman
   
05 дек 21:36:46
Nov
Менга Мексика,Колумбия,Узбекистон,Кобо Верде тушса зур буларди.
   
05 дек 20:28:29
stealth
Qayerdan ko'rsa boladi
   
05 дек 20:28:09
Акрамжон Халилов
Италия, Швеция, Словения, Сербия каби Европа давлатлари ҳали жаҳон чемпионатига чиқиб бўлмаган.
Ўзбекистон 8 чи бўлиб жаҳон чемпионатида қатнашиш хуқуқини қўлга киритган эди.
Қуръа натижаларини интизор бўлиб кутиб қоламиз.
   
05 дек 15:09:25
Tinchliksevar
1. Group A
- Argentina (1-savatcha)
- Senegal (2-savatcha)
- O‘zbekiston (3-savatcha)
- Sloveniya (4-savatcha)

2. Group B
- Braziliya (1-savatcha)
- Meksika (2-savatcha)
- O‘zbekiston (3-savatcha)
- Norvegiya (4-savatcha)

3. Group C
- Fransiya (1-savatcha)
- Kolumbiya (2-savatcha)
- O‘zbekiston (3-savatcha)
- Panama (4-savatcha)

4. Group D
- Germaniya (1-savatcha)
- AQSH (2-savatcha)
- O‘zbekiston (3-savatcha)
- Gana (4-savatcha)

5. Group E
- Ispaniya (1-savatcha)
- Marokash (2-savatcha)
- O‘zbekiston (3-savatcha)
- Salvador (4-savatcha)

6. Group F
- Angliya (1-savatcha)
- Portugaliya (2-savatcha)
- O‘zbekiston (3-savatcha)
- Shveytsariya (4-savatcha)
   
05 дек 14:45:24
Bekzod
Ким ахамят берди салахти йонидаги футболчини исмига хакикатдан хам шундаймикан а
   
05 дек 14:07:23
sss ddd
nasax фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нимага охиридаги гурухда 3та жамоа?
4таку
   
05 дек 14:03:19
nasax
sss ddd фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бразилия Хорватия Ўзбекистон Янги Зеландия Португалия Миср Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго Аргентина Сербия Ўзбекистон Кабо-Верде Франция Колумбия Ўзбекистон Кения АҚШ Марокаш Ўзбекистон Замбия Испания Колумбия Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго Канада Уругвай Ўзбекистон Янги Зеландия Бельгия Марокаш Ўзбекистон Гондурас Франция Колумбия Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго
Нимага охиридаги гурухда 3та жамоа?
   
05 дек 13:39:09
ishqivoz
Meksika Marokash OʻZBEKISTON va kabo verdi
   
05 дек 13:38:51
FCB Karakalpakstan
Uzb, Canada, Norvegiya, Misr
   
05 дек 13:34:08
sss ddd
Бразилия
Хорватия
Ўзбекистон
Янги Зеландия



Португалия
Миср
Ўзбекистон
Тринидад ва Тобаго



Аргентина
Сербия
Ўзбекистон
Кабо-Верде



Франция
Колумбия
Ўзбекистон
Кения



АҚШ
Марокаш
Ўзбекистон
Замбия


Испания
Колумбия
Ўзбекистон
Тринидад ва Тобаго



Канада
Уругвай
Ўзбекистон
Янги Зеландия


Бельгия
Марокаш
Ўзбекистон
Гондурас




Франция
Колумбия
Ўзбекистон
Тринидад ва Тобаго
   
05 дек 13:20:54
Haqiqat-2
Azim Ismailov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тушади европадан 16 та жамоа катнашади
1 ва 2 Евро жамоалар узаро тушмиди. 1 ва 4, 2 ва 4-саватдагилар тушади бир-бирига
   
05 дек 13:12:14
Bek Bek
Raximbergan Ruzmetov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бразилия .Испания 1чи саватдаку улар
Xa Adashibman nima Bolsa ham kuchli Termalar bilan oynab qaytsak ham mayli
   
05 дек 13:10:07
Raximbergan Ruzmetov
Raximbergan Ruzmetov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бразилия .Испания 1чи саватдаку улар
Бир бирига тушмайди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика