“Сельта” янги бош мураббий номини маълум қилди
23 май 2018 01:26
Янгиликлар
“Сельта” янги бош мураббий номини маълум қилди
“Сельта” клуби расмий сайти жамоага янги бош мураббий тайинланганлигини эълон қилди.
Аргентиналик мутахассис Антонио Муҳаммад испан клуби билан икки йиллик шартномага имзо чекди.
Муҳаммад “Сельта” собиқ устози Хуан Карлос Унсеэ ўрнини эгаллади. Виго клуби Сипания чемпионатида 49 очко жамғариб, 12-поғонани банд этди.
48 ёшли Муҳаммад футболчилар ва мураббийлик фаолиятини Аргентина ва Мексикада ўтказди. Унинг сўнгги клуби Мексиканинг “Монтеррей” клуби бўлганди.
Фикрлар