Розе: "Баъзан "Борнмут"га ҳатто мураббий ҳам керак эмасдек туюлади"

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2026, 17:07
"Борнмут" бош мураббийи Марко Розе Европа Лигаси умумий босқичининг 5-туридан ўрин олган "Сельта" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"0:1 ҳисобида ортда бориш, бир киши кам бўлиб ўйнаш ва шунга қарамай, бундай энергия ҳамда жанговар руҳни намойиш этиш — бу шунчаки ақл бовар қилмас ҳолат. Баъзан менга бу жамоага ҳатто мураббий ҳам керак эмасдек туюлади. Футболчилар озчилик бўлиб қолганида ҳам шунчаки ўз футболини кўрсатишда давом этишмоқда", – дея Розенинг сўзларидан иқтибос келтирди УЕФА расмий сайти.

"Борнмут" 15 очко жамғарган ҳолда ЕЛ умумий босқичи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 3 очкога эга "Сельта" эса 32-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com