"РБ Лейпциг" Марко Розени истеъфога чиқарганини эълон қилди
30 мар 14:20
Янгиликлар
"РБ Лейпциг" Марко Розени истеъфога чиқарганини эълон қилди
"РБ Лейпциг" Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Марко Розе жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганини эълон қилди.
"РБ Лейпциг" якшанба куни бош мураббий Марко Розени тегишли вазифасидан озод қилди. Қарор дарҳол кучга киради. Унинг ёрдамчилари Александр Сиклер, Марко Курт ва Франк Гейдек ҳамда Франк Эгиг ҳам ўз лавозимларини тарк этмоқда. Клуб яқин вақт ичида жамоани мавсум охиригача ким бошқаришини эълон қилади," - дейилади "буқалар" баёнотида.
48 ёшли мутахассис 2022 йил сентябридан буён "РБ Лейпциг" бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг қўл остида "буқалар" Германия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Германия Бундеслигасининг 27-туридан кейин "РБ Лейпциг" очколарини 42 тага етказиб олди ва олтинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар