UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  2 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1

Саудия Арабистонида U-20 Араб чемпионати старт олди Янгиликлар

Саудия Арабистонида U-20 Араб чемпионати старт олди

Шу кунларда Саудия Арабистонининг учта шаҳрида U-20 Араб чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақада 16та жамоа иштирок этяпти. Жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинган. 17 февраль куни старт олган мусобақа 5 мартга қадар давом этади. 

"A" гуруҳи - Мавритания, Тунис, Ироқ, Қувайт.

"B" гуруҳи - Марокаш, Мадагаскар, Джибути, Баҳрайн. 

"C" гуруҳи - Саудия Арабистони, Фаластин, Жазоир, Миср. 

"D" гуруҳи - Судан, Ливия, БАА, Сенегал. 


Шуни айтиш лозим, U-20 Араб чемпионатига араб бўлмаган давлатлардан Мадагаскар билан Сенегал ҳам таклиф этилган. 

"A" ва "B" гуруҳлари 1-турида қуйидаги натижалар қайд этилди: 

Ироқ - Тунис 1:2

Мавритания - Қувайт 2:0 

Марокаш - Баҳрайн 4:2

Мадагаскар - Джибути 4:3 


Ўйинлар Саудия Арабистонининг учта шаҳрида ўтказилмоқда: Ар Риёд, Даммам ва Хобар. Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Абдул Азиз бин Турки Ал Файсал мусобақа олдидан барча иштирокчиларга омад тилади. 

Маълумот учун, U-20 Араб чемпионати биринчи марта 2011 йил Марокашда, орадан бир йил ўтиб Иорданияда ўтказилган. Илк мусобақанинг ғолиби Марокаш ва иккинчи чемпион Тунис ҳисобланади. 

2014 йил ушбу мусобақани Қатарда ўтказиш варианти кўрилганди, бироқ нимадир сабаб бўлиб бекор қилинган. Мана энди орадан шунча вақт ўтиб бу йил яна ташкил қилинди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика