Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда
04 сен 19:52
Янгиликлар
Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда
"Челси" ҳимоячиси Аксель Дисаси ва вингер Раҳим Стерлинг кўпгина Европа чемпионатларида трансфер ойнаси ёпилганига қарамай, клубни тарк этиши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, иккала футболчига Саудия Арабистони клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудия Арабистонида қўшимча рўйхатдан ўтиш муддати 10 сентябрда тугайди.
Стерлинг ва Дисаси бу мавсумда ҳали майдонга тушмади. Боз устига, футболчилар жамоанинг қайдномасига ҳам киритилмади.
"Челси" 13 сентябрь куни сафарда "Брентфорд"га қарши майдонга тушади. АПЛ 4-тур учрашуви Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар