UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  2 18:00ЛаЛига. "Барселона" - "Реал". Асосий таркиблар маълум!  10 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  6 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм" (матнли трансляция)  3 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  6 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  13 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  3

Сардор Раҳмонов: "Сўнгги беш йилда илк бор бундай атмосферага дуч келдим" Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: "Сўнгги беш йилда илк бор бундай атмосферага дуч келдим"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган ОКМК – "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг олмалиқликлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов фикрларини билдирди.

"Авваламбор, стадионга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Сўнгги беш йил ичида илк маротаба кўплаб томошабинлар билан жозибадорлик касб этган ўзгача атмосфера гувоҳига айландим. Бугун жамоавий услубда йилнинг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказдик. 0:9 ҳисобидан кейин кўплаб танқидларга дуч келдик. Футболда бундай ҳодиса бўлиб туради, бунга баҳона келтирмоқчи эмасман. Бизга энг катта кучни стадионни тўлдирган ишқибизолар беришди. 

Бенземадек юлдуз футболчиларни қуриқлаш мобайнида дастлаб ҳаяжон бўлди. Шунга қарамай, бундай ўйинчиларга қарши икки ҳисса кўпроқ куч билан майдонга чиқасиз. Улар чиндан моҳирона ўйин намойиш этишади. Бироқ ҳаяжонни енгиб, имкон даражасида қаршилик кўрсатдик. 

Ҳозирги ҳолатда чемпионатда муҳим учрашув бизни кутиб турибди, ундаги ғалаба совриндорлар қаторидан ўрин олишимизни таъминлайди. Бироқ бугунга қадар бу ҳақда ўйлаганимиз йўқ. "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсда томошабинлар сони кўп бўлишини билардик, шу боис уларга манзур бўладиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик. "Насаф"га қарши беллашув ҳақида энди бош қотирамиз. Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Хориждан таклифлар келмоқда. Бироқ клуб билан 31 декабрга қадар шартномам бор, келажагим тўғрисида кейинроқ ўйлаб кўраман", – деди 29 ёшли футболчи.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика