Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин

Alisher Ostonov
11 май 2025, 15:58
Тибо Куртуа "Реал"да ўйнашда давом этмоқчи.

Белгиялик посбон тез орада клуб билан келишувни узайтириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Никола Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, кипер билан янги келишув 2027 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Куртуа "Реал" сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг 14 тасида гол ўтказмади. Унинг бозор қиймати 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Аввалроқ, Куртуа Белгия терма жамоасига қайтиш нияти борлигини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›