UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" топда!  0 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  7 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  2 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"

Суперлиганинг 9-турида "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Асабий ўйин бўлди. Олдин ҳам айтганман, водийда, шу жумладан, Қўқонда футбол ўйнаш осон эмас. Рақиб биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш қилди ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. Лекин шунга қарамасдан йигитларим иродали ғалабага эришди. Бунинг учун футболчиларимга миннатдорлигимни билдираман. Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўйнаш доимо қийин кечган. Ғалабадан хурсандман.

- ОКМК сўнгги пайтларда иродали ғалабалар қайд этмоқда. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтиряптими ёки бошқа сири борми?

- Йўқ, бунинг сири йўқ. Майдонга тушаётган футболчиларимнинг мақсади битта - чиройли ўйин кўрсатиш, мухлислар учун ўйнаш. Шогирдларимнинг ҳар бири ўйинга ўз ҳиссасини қўшишни исташади.

- Нима деб ўйлайсиз футбол ҳакамлиги савиясини ошириш учун футболчилик фаолиятини якунлаган футболчилардан ҳакам тайёрлайдиган курс очиш керак эмасмикин? Никита Мустафин, Рустам Лутфуллин, Аскер Нажафалиев каби ҳакамлар олдин футбол ўйнамаган. Футбол ўйнаганлар эса қандай қарорлар чиқариш кераклигини билади. Шу таклифга қандай қарайсиз?

- Савол учун раҳмат. Менимча Ўзбекистонда футбол ўйнамаган эркак киши бўлмаса керак. Ҳамма футбол ўйнаган, лекин айрим сабабларга кўра футболни жароҳат ёки бошқа сабаб билан давом эттира олмаган. Улар футбол мактабларига борган бўлиши мумкин. Ҳозир эшитишимга қараганда ҳакамлар академияси очилган, бу борада ҳам олдинга қадам ташланган. Бу келажакда ўз самарасини беради ва яхши ҳакамлар чиқади. Айнан қайси сабаб билан бу саволни берганингизни тушунмадим. Ҳакам ўйин давомида тизгинни қўлидан чиқариб юбориши керак эмас. Улар учун алоҳида раҳбарлар, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита, уларга ҳам ўргатадиган устозлари бор. Улар ҳам иссиқ жон, бу ҳаётда Парвардигордан бошқа ҳамма хато қилади. Фақатгина ишламаган одам хато қилмайди. Шу сабабли мен ҳакамларга, ҳатто рақиб футболчиларига ҳам баҳо бера олмайман, ўз жамоамдаги футболчиларни баҳолашим мумкин. Футболчилар ва ҳакамлар қанчалик кўп чиқса, биз фақатгина хурсанд бўламиз. Халқаро майдонларда улар ҳакамлик қилишса, байроғимиз юқорига кўтарилади, уларга мухлислик қилиб биз ҳам ўйинларни томоша қиламиз.

- "Қўқон-1912" голи вақтида дарвозабон тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Бу ҳолатга фикрингиз қандай?

- Дарвозабонлар ҳам шундай ўйинлар орқали тобланиб боради. Ҳозир айтганимдек, ҳар бир инсон хато қилади. Бунгача ҳам у хатолар қилган. Бир-икки вазиятда у ҳимоячилар олдига чиқиши керак эди. Бундай ҳолат яна бир марта содир бўлди. Бу нарса унга сигнал бўлиши керак эди. Барча футболчилар шундай ўйинлардаги хатоларини ҳулоса қилиши орқали, кейинги баҳсларда бартараф этишга ҳаракат қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика