"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум

Alisher Ostonov
11 май 2025, 16:30
"Реал" ёзда янги дарвозабон сотиб олмоқчи.

Қайд этилишича, мадридликлар Тибо Куртуага узоқ муддатли ўринбосари билан шартнома имзолашмоқчи. "Қаймоқранглилар" икки дарвозабонни шорт-листга киритди. "Реал"нинг эҳтимолий янги футболчилари рўйхатида "Арсенал" дарвозабони Давид Райя ва "Брайтон"нинг нидерландиялик посбони Барт Вербрюгген бор.

Ла Лиганинг 34 учрашувидан кейин "Реал" иккинчи ўринда бормоқда. Мадрид жамоаси ҳисобида 75 очко мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: thesun.co.uk