UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  4 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  13 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25

Сардор Мирзаев: "Ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритмоқчимиз" Янгиликлар

Сардор Мирзаев: "Ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритмоқчимиз"

Олдинроқ хабар берганимиздек, бугун “Локомотив” Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки ўйинлари доирасида “Бунёдкор”ни қабул қилди ва ўз уйида кичик ҳисобда зафар қучди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягон гол муаллифи – Сардор Мирзаев учрашув якунлангач ўз таассуротлари билан бўлишди.

- “Бунёдкор” – “Локомотив”нинг асосий рақобатчиларидан бири. Ушбу клуб бизни миллий чемпионат ўйинларида ҳам таъқиб қилиб келмоқда. Шу сабабли бугунги баҳсга жуда жиддий ҳозирлик олиб боргандик. Қолаверса, “Бухоро”дан учралган мағлубиятдан сўнг бу гал ғалаба қозонмасак бўлмасди.

Бугун ғалабага эришганимиз яхши бўлди. Қолаверса, уйдаги ўйинда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормадик. Бу эса бизга жавоб баҳси олдидан бироз бўлса-да устунлик бериши тайин.

Секин-аста мавсум якунланиб боряпти. Бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Насиб этса, олдиндаги ҳамма ўйинларни ғалаба билан якунлаб, ҳам Ўзбекистон чемпионлигини, ҳам мамлакат кубогини қўлга киритмоқчимиз, - дейди маҳоратли футболчи клуб матбуот хизматига.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика