

20 ёшли футболчи "қарғалар" билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Аввалроқ трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил қилиши, шунингдек, "Хоффенхайм" футболчининг кейинги сотувидан ҳам маълум фоиз олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мазкур трансфер Германия клубининг ўз тарихидаги энг қиммат сотув сифатида қайд этилди.
Базумана Туре ўтган мавсум Бундеслигада 30 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 9 та голли узатма амалга оширди. Шу тариқа у "Хоффенхайм"нинг мавсумдаги энг яхши ассистентига айланди.




