UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  4 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  17 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  20 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2

Санжар Турсунов: "Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган ОКМК – "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Мухлислар учун ўйнадик, чунки гуруҳдан чиқиш имкониятимиз мавжуд эмасди. Стадион тўлгани ҳам бизга далда бўлди. Ўйлашимча, яхши ўйин намойиш этдик. Имкониятимиз даражасида қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. 

Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Албатта, номдор футболчиларга қарши ўйин кўрсатиш ёқимли. Бу фақат биз учун эмас, мухлислар учун ҳам завқ бағишлайди. Учрашувда томошабинларнинг кўплигидан хурсандмиз. Футбол — мухлислар учун, шу боис, мазкур баҳс ишқибозларга манзур келди, деб ўйлайман.

Мавсум якунига етгач, келгуси фаолиятим тўғрисида ўйлаб кўраман. Клуб билан шартномам мавсум сўнгига қадар тузилган. Ҳали чемпионатда "Насаф"га қарши муҳим учрашув бизни кутиб турибди. Суперлига якунига етгач, таклифларни кўриб чиқишим мумкин. 2-3 клубдан таклиф бор. Эҳтимол, янгилик бўлиб қолиши мумкин", – деди 36 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК қитъа мусобақаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 4 декабрь куни "Эйр Форс"га қарши ўтказади.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика