

"Ижроия қўмитасининг овоз бериш муддати қолдирилди, аммо бу нима билан боғлиқлигини ҳозирча билмайман. Сабаблари менга номаълум", – деди РФИ ижроия қўмитаси аъзоси ва "Приволжье" футбол иттифоқи президенти Владимир Афанасьев.
Ўтган ҳафта РФИ президенти Александр Дюков 27 декабрь куни Осиё Футбол Конфедерациясига эҳтимолий ўтиш бўйича қарор қабул қилинишини маълум қилганди.
Бугун РФИ УEФАдан ОФКга ўтиш бўйича овоз бериш бошқа муддатга қолдирилганини эълон қилди. У 31 декабрга қадар ўтказилиши режалаштирилган.



