Ўзбекистонлик ҳакам Россия – Бруней учрашувида ишлайди

Sherzod Nurmatov
15 ноя 2024, 17:31
РФИ Россия ва Бруней терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинининг бош ҳаками Рустам Лутфуллин бўлишини маълум қилди.

Ўзбекистонлик 33 ёшли ҳакам Суперлига ва Кубок учрашувларида фаолият юритади. Шунингдек, у 2024 йилда ЖЧ саралаш учрашувлари ва ОФК мусобақаларида ишлади.

Россиянинг Бруней билан учрашуви бугун Краснодардаги стадионда ташкил қилинади. Учрашув 20:45 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс