UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  1 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  2 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6

Руслан Аҳмедов: Ўйин ва хавфли вазиятлар борасида мезбонлар устунлик қилишди, аммо... Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: Ўйин ва хавфли вазиятлар борасида мезбонлар устунлик қилишди, аммо...

Про лиганинг қолдирилган 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Хоразм” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Руслан Аҳмедов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Одатдагидек, меҳмонлар устози ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Учрашув кутилганидек, оғир ўтди. Боиси, Про лига жамоалари осонликча таслим бўлишмайди. “Навбаҳор-фарм” ёш жамоа ва ўйинидан келиб чиқиб, фикр билдирадиган билсак, турнир жадвалидаги ўрни юқорироқда бўлиши керак. Биз одатда сафар учрашувларида ҳимоявий тактикани танлаймиз ва мазкур ўйинда ҳам шунга асосланган ҳолда, ўйин намойиш этиб, қарши ҳужумлардан фойдаланган ҳолда, 2 та гол уришга муваффақ бўлдик.

Ушбу ғалаба билан “Хоразм” клуби вакилларини табриклайман. 

Ўйин ва хавфли вазиятлар борасида мезбонлар устунлик қилишди, аммо биз ўз имкониятимиздан самарали тарзда фойдаланган ҳолда, зафар қучишга муваффақ бўлдик.

Навбаҳор-фарм”га кейинги беллашувларда омад ёр бўлишини тилайман. 

- Про лиганинг жорий мавсуми борасида нима дея оласиз? Боиси, мазкур лигада кўплаб кучли жамоалар жой олган ҳамда Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда...

- Тўғри, Про лиганинг жорий мавсум баҳслари анча қизиқарли тарзда кечмоқда. Боиси, яхши инфратузилма ва таркибга эга, молиявий жиҳатдан бақувват жамоалар кўп. Бундай жамоаларга қарши кечадиган ўйинлар эса йигитларга кучли мотивация беради ҳамда мазкур рақибларга қарши муносиб қаршилик кўрсатишга интиламиз.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда футбол анча ривожланмоқда. Шунинг учун Суперлига ва Про лигада рақобат кучли. Про лига баҳслари ҳам кескинлик борасида Суперлиганикидан қолишмаяпти.

- Жорий  мавсумда “Хоразм”нинг олдига қандай вазифа қўйилган?

- Жамоамизга 2-даврадан бошлаб, ҳомий ажратилди ҳамда молиявий муаммолар секин - аста бартараф этилмоқда. Балки, ушбу ҳомий келаси мавсумда қандайдир аниқ вазифа қўяр?

Бу йилги мақсадимиз эса Про лигада муносиб тарзда қатнашиб, чиройли футбол намойиш этиш

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика