UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  1 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  2 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  2 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  21 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  13 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  49 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19

Рўзиқул Бердиев: Бугун иккала жамоа ҳам охиригача курашди Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: Бугун иккала жамоа ҳам охиригача курашди

Бугунги учрашувдан сўнг, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақидаги бошқалар ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Бугун майдонда муросасиз курашга бой учрашувни гувоҳи бўлдик. Иккала жамоа ҳам ўйин охиригача курашдан тўхтамади. Рақибимизни яхши ўрганган эдик ва уларнинг амалга оширадиган стандарт вазиятлари жуда хавфли эканлигини ҳам билар эдик.  Бу ҳақда футболчиларимизни огоҳлантирган эдик. Аммо бугун айнан рақибимиз бизни ана шу стандарт вазиятлардан жазолади. Ўйлайманки, “Қизилқум” жамоаси ҳам бизга қарши учрашувга пухта тайёргарлиги ўйин давомида сезилиб турди. Улар ҳам бугунги учрашувда астойдил ҳаракат қилишди. Бунинг эвазига улар ҳам бугун бир очкони ҳаққоний қўлга киритишди.
 
Ҳар ўйинда ҳар хил таркиб? Албатта, ўз-ўзидан маълумки, рақибларимиз бизни ҳам ҳар бир ўйиндан олдин яхшилаб ўрганишади. Шунинг учун ўйин тактикасига қараб таркибга ўйинчи танлаймиз. Баъзан танлаган ўйин услубимизга мос келадиган ўйинчилар билан алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Бу албатта ҳар хил таркиб билан майдонга тушишимизга олиб келади. Аммо бугун дарвозабонимиз Элдор Суюновнинг енгил жароҳати борлиги учун, уни майдонга туширмадик. У нафақат жамоамизнинг асосий ўйинчиси ҳисобланади, ўзингизга маълум, у шунингдек терма жамоамизга ҳам доимо жалб этилиб турилади. Шуларни ҳисобга олиб бугун таваккал қилмадик. Красичнинг майдонга туширилмаганлигига унинг ўтган ўйинда қизил карточка олганлиги сабаб бўлди.
 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим, “Қизилқум” жамоасининг ҳам инфратузилмасида катта ижобий ўзгаришлар рўй берибди. Мисол тариқасида бугун ўйин бўлиб ўтган стадиондаги шароитлар, майдонннинг ҳолати ва бошқалар бизни ҳам анча қувонтирди. Ўйлайманки бундай эътибор ва мавжуд шароит “Қизилқум” клубининг янада ривожланишига омил бўлади. Умид қиламизки, клубга бўлган эътибор ҳеч қачон сўнмайди.
 
Мақсадимиз? Биз ҳамиша юқори ўрин учун ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш учун курашаверамиз. Ҳеч бўлмаганда, ўтган йилги натижани такрорлашимиз керак.
- See more at: http://fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=3214#sthash.D6XBdM93.dpuf

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика