Рўзиқул Бердиев: "Биз ҳеч қачон "Пахтакор" учун ишламаганмиз"
07 дек 2020 16:40
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Биз ҳеч қачон "Пахтакор" учун ишламаганмиз"
"Ўйин оғир кечди дея оламан. "Андижон" жамоасининг катта иштиёқ билан ўйнаганини кўрдик. Мақсадимиз навбатдаги босқичга йўлланма олиш эди. Ғалаба осонликча қўлга киритилмади. Майдонда ҳақиқий кураш кечди. Узун паслар билан ҳаракат қилганимизга сабаб сифатида майдон ҳолатининг оғирлигини кўрсатган бўлардим. Вазиятлар кўп бўлмади, битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Турнир жадвалининг қуийдаги жамоалар билан негадир қийналмоқдамиз. Суперлига баҳсларида ҳам "Бухоро", "Андижон" каби жамоалар билан оғир ўйин ўтказган эдик. Бугун ўтган ўйиндан яхши ўйнадик.
Биз ҳеч қачон "Пахтакор" учун ишламаганмиз. Бу футболчиларнинг танлови. Биз ҳозирги шароитда раҳбариятдан жамоанинг ўзагини сақлаб қолишни сўрамоқдамиз. Чунки, "Насаф" ҳар йили юқори ўринлар учун курашади. Балки кейинги мавсум халқаро майдонда ҳам иштирок этишимиз мумкин. Жамоадаги ўйинчиларни алмаштириш мураббийларнинг режасида йўқ.
Суперлигага ўтиш ўйини қачон бўлиши ҳақида хабарим йўқ. Бу ўйин курашларга бой бўлади. "Нефтчи" - "Андижон" ўйини мен учун ҳам қизиқ.
Биз чемпионлик учун курашмоқчи, халқаро ўйинларда муносиб иштирок этмоқчи бўлсак таркибни янада кучайтиришимиз керак",- дейди Рўзиқул Бердиев.
Фикрлар