UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  0 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  10 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  53 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5

Рўзиқул Бердиев: "Баҳоналарга ўрин йўқ. Мақсад аниқ - ғалаба" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Баҳоналарга ўрин йўқ. Мақсад аниқ - ғалаба"

Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасидаги "Насаф" - "Ал Васл" ўйинидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳимоячи Игорь Голбан қатнашди.

"Эртага ўтган турда иккита мағлубият аламидаги жамоалар ўртасида кураш кечади. Ўйлайманки, ўйин ҳар томонлама қизиқарли бўлади. Мақсад аниқ - ғалаба. Бу ўйин биз учун жуда муҳим", - дея гап бошлади Рўзиқул Бердиев.

- Жамоамиз Теҳрондаги ўйинда ҳаяжон эвазига ўз футболини тўлиқ намойиш эта олмади. Хатолар ҳам шунинг натижасида келди. Кўплаб футболчиларимиз бу даражада ўйнашмагани сезилиб қолди. Биз Эрондаги хатолардан тегишли хулосаларни чиқарамиз. Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, Теҳрондаги беллашувда жамоани бошқарадиган етакчи топилмади. Жамоа буткул ўзини йўқотиб қўйганди. Учрашувдан кейин футболчилар билан бу хусусида гаплашиб олдик ва ўйинни чуқур таҳлил қилдик. Эртанги учрашувда мухлисларимиз кўмаги остида фақат ва фақат ғалаба учун курашамиз. Умид қиламанки, "Ал Васл"га қарши ўйинда мухлисларимизга яхши ўйин ва чиройли ғалабани тақдим этамиз. Эртанги учрашувга жамоани руҳан тайёрлаяпмиз. ОЧЛда ҳар бир ўйин юқори савияда ўтади. Жамоа бунга тайёр бўлиши лозим. Бизнинг мақсад гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтишми, демак муносиб иштирок этишимиз лозим. Ўз уйиимиздаги ўйинларда мухлисларимиз ҳам бизга яқиндан ёрдам беришларига ишонаман. Ўйин амалиёти камлиги ва бошқа баҳоналар ўтмайди.

"Ал Васл"ни яхши ўргандик. Бу жамоанинг ҳужум чизиғи анча кучли. Биз эртага ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ғалаба қозонишимиз талаб этилади. Бошқа омиллар иккинчи даражали. Биз уларга қарши ҳар томонлама тайёргарлик кўрдик. Энг аввало футболчиларни эртанги муҳим учрашувга руҳан тайёрлашга алоҳида эътибор қаратдик. Шунингдек, жамоамиз тактик тарафдан ҳам тайёр.

Жаҳонгир Алиев? Бу футболчи йиғин доирасидаги охирги назорат ўйинида жароҳат олиб сафдан чиққанди. Икки кун аввал Алиев умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади. Лекин ҳозирда Алиев жамоамизга фойда келтирадиган ҳолатда эмас. Эртага Алиевни ўйин қайдномасига киритиш ёки киритмасликни ўйлаб кўрамиз. Сабаби, у ҳали тўлиқ тайёр эмас.

Мақсуд Каримов нега майдонга тушмаяпти? Унинг катта тажрибаси ва маҳоратига ишонамиз. Керакли пайтда Каримовнинг хизматларидан ҳам фойдаланамиз.  

Игорь Голбан ("Насаф" ҳимоячиси): "Қаршида бир йиллик танаффусдан кейин ОЧЛ қайтди. Бизнинг мақсадимиз ОЧЛда муносиб иштирок этиб мухлисларимизни хушнуд этиш. "Ал Васл"га қарши баҳсда ғалаба қозониб суюкли ишқибозларимизни кайфиятларини кўтаришга кучимизни сарф этамиз. Эрондаги ўйинда яхшироқ ўйнадим? Футболда бир кишини алоҳида ажратиб кўрсатиш нотўғри. Жамоа ютқазди. Демак барча ёмон ўйнаган. Биз ўша баҳсда йўл қўйган хатоларимиздан хулоса чиқардик ва бу хатоларни кейинги беллашувларда такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

Қайси схемада ўйнаш мен учун қулайроқ? Тўрт ҳимоячи ёки уч марказий ҳимоячи билан ҳам ўйнашнинг ўзига яраша қулай тарафлари бор. Менга фарқи йўқ. Учта марказий ҳимоячи билан ўйнаш бу ҳимоявий ўйин дегани эмас, аксинча бу жамоага баъзи позицияларда эркинлик беради. Биз баъзан рақибдан келиб чиқиб ўз тактик схемамизни ўзгартирамиз", - дейди Игорь Голбан. 

Рейтинг: +63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика