Рой Кин: "Арсенал"ни мағлуб этиш – "Манчестер Юнайтед"нинг яна бир жиддий баёноти"

Sherzod Nurmatov
5 сен 2022, 17:37
Рой Кин "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба (3:1) "Манчестер Юнайтед" учун муҳимлигини қайд этди.

"Манчестер Юнайтед" учун жуда муҳим ғалаба. Менга бу жамоанинг оҳирги ҳафталарда сезилган руҳи ва характери ёқмоқда. Иккинчи таймда "Манчестер Юнайтед" қарши ҳужумда яхши ўйнади ва кўпроқ гол уриши мумкин эди.

Менимча, жамоа яна испульс олди, оптимизм пайдо бўлди. "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба – яна бир жиддий баёнот. "Манчестер Юнайтед"дан айнан шу нарсани кутасиз.

"Манчестер Юнайтед" бир неча ҳафта олдин "Ливерпул"ни мағлуб этган эди, кейин эса улар яна бу натижани кўрсата оладими, деб ўйлагандик. Улар буни уддалашди.

Трансфер ойнаси ёпилди, шунинг учун Роналдунинг кетиши ҳақидаги ҳикоялар энди безовта қилмайди. Жамоа олдинги интилмоқда ва бу жуда зўр", – деди МЮ собиқ сардори.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports