

"Роналдунинг бўйин қисмида муаммо бор. Шу сабабли унинг майдонга тушиши ҳали аниқ эмас.
Кеча у 2-3 соат мобайнида даволаниш курсида бўлди. Ўйин куни унинг ҳолатига баҳо берган ҳолда қарор чиқарамиз", - деди Ральф Рангник.
36 ёшли португалиялик футболчи ушбу мавсум АПЛнинг 17 ўйинида қатнашиб, 8 гол урди.



