UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  1 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  2 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  2 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  9 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  5 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0

Роналдунинг Жоржина билан муносабатлари қандай бошлангани маълум қилинди Янгиликлар

Роналдунинг Жоржина билан муносабатлари қандай бошлангани маълум қилинди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес Netflix тармоғига жойланган сериалида ўзаро муносабатларнинг бошланишини ёдга олди.

Ўзаро муносабатларнинг бошида Роналду Жоржинани ишхонасидан олиб кетди, у Gucci дўконида сотувчи бўлиб ишларди. 

"Негадир у ишдан кейин мени олиб кетиш учун келди, тағин "Бугатти"да! Ҳамкасбларим ҳайратда қолди: мен автобусда келдим ва "Бугатти"да кетяпман", — дея хотирлайди Жоржина.

"Бу мен учун одатий ҳол эди. У менинг дўстим эди. Менинг машиналарим бор, шу боис уни таксида кузатиб қўймайманку! Бу кулгили бўларди.

У дўкондан чиқиб келарди. Мен эса ҳашаматли машиналаримдан бирида ташқарида кутяпман. У ўзини ёш болалардек тутарди. У югуриб келди, машинага ўтирди ва биз уйга жўнадик. У кечгача ишларди.

Мен бошида ўртамизда бундай кучли ҳис-туйғулар пайдо бўлади, уни севиб қоламан деб ўйламагандим. Ростини айтсам, буни кутмагандим. Аммо бир қанча вақт ўтгач, у мен орзу қилган қиз эканлигини ҳис қилдим", — деди Роналду.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика